Qualcomm чипли Redmi K30i – энг арзон 5G-смартфон бўлади!

  •   DiMaX
  •  926
  •  21.04.2020 16:27

Qualcomm чипли Redmi K30i – энг арзон 5G-смартфон бўлади!

Ҳозирги кунда 5G-смартфонлар барибир қиммат, ҳатто Snapdragon 765G чиплилари ҳам 400-500 долларгача нархда. Энг кучли процессор – Snapdragon 865 базасига қурилган флагманларни-ку айтмаса ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп Galaxy A туркумида тўртта моделини тақдим этди – иккитаси 5G-смартфон!

Ҳозирда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи энг арзон смартфон – Redmi K30 ўтган йилнинг декабрида тақдим этилган. Snapdragon 765G чипсетли бу қурилманинг нархи Хитойда 285 доллардан бошланади.

Янги маълумотларга қараганда, Xiaomi унинг «ини»си – янада арзон Redmi K30i моделини тайёрлаяпти. Унинг оригинал Redmi K30’дан фарқи унча кўп эмас, фақат бош камерасидаги асосий – 64 мегапикселлик Sony IMX686 датчиги ўрнига 48 мегапикселлик бошқа сенсор қўлланади. Бироқ энг муҳими – бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 765G процессори ўз жойида қолади.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, Redmi K30i нархи 254 доллардан бошланади. Тўғри, 30 долларлик фарқ – унчалик ҳам катта эмас, аммо шунинг ўзи биланоқ Redmi бренди Qualcomm процессорли энг арзон 5G-смартфон борасида ўз рекордини янгилаб қўяди. Афсуски, унинг тақдимот вақти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi ёки Redmi смартфонингизга MIUI 12 келишини ҳозироқ текширишингиз мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!