Qualcomm: Galaxy S10 ҳам янги iPhone’лардек қудратли процессорга эга бўлади!

  •   DiMaX
  •  1252
  •  23.08.2018 19:09

Qualcomm: Galaxy S10 ҳам янги iPhone’лардек қудратли процессорга эга бўлади!

Huawei компанияси яқинда ўзининг Mate 20 флагманида илк бор 7 нанометрлик технологик жараёнли – Kirin 980 процессорини қўллаётганини маълум қилганди. Бунақа чип унинг айни дамдаги энг илғор процессори – Kirin 970’дан икки баравар қудратли бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei ҳозиргиларидан нақ икки карра кучли процессор тайёрламоқда!

Qualcomm компаниясининг маълум қилишича, у Samsung’нинг навбатдаги – Galaxy S10 флагмани учун ҳам 7 нанометрлик чип тайёрланмоқда. Snapdragon 855 русумли мазкур процессор, чипсознинг даъвосига кўра, бу йил тақдим этиладиган айфонлардаги Apple A12’дан ҳам қолишмайди.

Шунингдек, кейинги йилда тақдим этиладиган OnePlus 7, Pixel 4 ва бошқа Android-флагманларда ҳам шу процессор қўлланишини англаш қийин эмас.

ЎҚИНГ: Apple барибир iPhone SE 2’ни ҳам чиқаряпти – жами тўртта янги айфон!

Qualcomm’нинг таъкидлашича, 7 нанометрлик Snapdragon 855 процессори Apple A12 ҳамда Kirin 980 билан бемалол беллаша олади. Шунингдек, мазкур чип Snapdragon X50 5G модемини ҳам қўллаб-қувватлашини ҳисобга олсак, Galaxy S10 флагмани бешинчи авлод уяли тармоғида ҳам ишлай олиши ойдинлашади.

Huawei ва Qualcomm’дан ташқари, Samsung’нинг ўзи ҳам 7 нанометрлик Exynos процессорлари устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: Уч хил талқиндаги Galaxy S10’нинг асосий хусусиятлари ошкор бўлди