Qualcomm илғор Snapdragon 630/660 чипларини тақдим қилди

Qualcomm илғор Snapdragon 630/660 чипларини тақдим қилди

Qulacomm компанияси мобил процессорлар қаторини навбатдаги илғор чиплари билан тўлдирди. 8 ядроли Snapdragon 630 ва 660 чиплари имкониятига кўра ўрта даражали сегментга тааллуқли бўлса ҳам, етакчи процессорларга хос жиҳатлар билан бойитилган.

Тезкор ва кучли

Snadragon 630 ҳамда 660 чиплари Snapdragon 653 ва 625 процессорлар туркумининг ўрнини эгаллайди. Компаниянинг маълум қилишича, янги процессорларда ўрнатилган X12 LTE модеми унинг энерго-тежамкорлигини оширган. Аммо, чипларнинг маълумотларни техник қайта ишлаш тезлиги ўзгаришсиз қолган — 14 нанометр. Шунингдек, аҳамиятли жиҳати уларга электроника қурилмалари учун илк сунъий ақл платформаси — Snapdragon Neural Processing Engine нейронли тармоқлари ўрнатилган. Бу тармоқ процессорнинг бошқа қурилма ва дастурлар билан мувофиқ ҳолда максимал салоҳиятда ишлашини таъминлайди.

Ҳар иккала процессор модели QuickCharge 4.0 тезкор қувватлаш технологиясини олган. Бу жиҳатдан у жаҳоннинг энг яхши Snapdragon 835 билан беллаша олади. Унинг ёрдамида қувватни 15 дақиқа ичида 50%га тўлдириш мумкин. Ёки, 5 дақиқа қувватлаб, смартфондан 5 соатгача фойдаланиш мумкин.

Янги процессорлар Qualcomm Mobile Security — маълумотларни ҳимоя қилиш технологиясига эга.  Улар 8 гигабайтгача бўлган LPDDR4 туридаги оператив хотирани қўллаб-қувватлайди.

Snapdragon 630 жиҳатлари:
Процессор: 8 ядроли, 64 битли, частота тезлиги 2,2 ГГц бўлган Cortex A53;
Тех-жараёни: 14 нм FinFET;
Видео-карта: Adreno 508.

Snapdragon 660 жиҳатлари:
Процессор: 8 ядроли, 64 битли, частота тезлиги 2,2 ГГц бўлган Cryo 260;
Тех-жараён: 14 нм FinFET;
Видео-карта: Adreno 512.

Алоқа имкониятлари

Snapdragon 630 ва 660’да ўрнатилган Snapdragon X12 модеми мобил қурилмаларнинг LTE FDD, LTE TDD, LTE Broadcast, WCDMA (DB-DC-HSDPA, DC-HSUPA), TD-SCDMA, CDMA 1x, EV-DO ҳамда GSM/EDGE тармоқларида максимал даражада секундига 600 Мбитгача маълумот алмашиш салоҳиятида ишлашини таъминлайди. Маълумотлар узатиш тезлиги эса 150 Мбит/с. Процессорлар Bluetooth 5.0 ҳамда Wi-Fi 802.11ac Wave 2 технологияларида ҳам ишлайди.

Дисплей
Процессорнинг юқори модели 2560×1600 пикселгача бўлган дисплейларга мўлжалланган. Кичкина платформа эса Full HD-дисплейни қўллаб-қувватлайди.

Камера билан ишлаш

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, янги чипларда суратларни қайта ишлайдиган янги Spectra 160 ISP ёрдамчи чипи ўрнатилган. Натижада, унда ишлайдиган смартфонлар манзарани юқори аниқликда муҳрлаш имконига эгалар. Смартфон ишлаб чиқарувчилари бу чипларни 2 та сенсордан иборат 16 мегапикселли олд ёки 24 Мп бош камералар билан боғлашлари мумкин. Бу чиплар камераларнинг оптик яқинлаштириш, орқа фонни хиралаштириш, автофокус функциясини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, сурат ҳамда видеолардаги тасвир барқарорлигини ҳам янада яхшилайди.

Овоз билан ишлаш

Snapdragon 660 илғор Qualcomm Hexagon 680 — рақамли сигналларни қайта ишлайдиган чип билан интеграциялашган бўлса, Snapdragon 630 процессори Qualcomm Hexagon 642 рақамли сигналлар чиип билан марказлашган.

Snapdragon 660 процессорини айни кунда Nokia 7 ва Nokia 8 каби мобил қурилмаларга ўрнатилиши маълум. Snapdragon 630 чипига эга мобил алоқа воситалари эса ёзнинг илк кунларида тақдим қилинади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!