Qualcomm келажак флагманларининг процессори тақдимотини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  565
  •  06.10.2020 18:04

Qualcomm келажак флагманларининг процессори тақдимотини эълон қилди

Snapdragon 875 процессорининг айрим хусусиятларини биз май ойининг бошидаёқ эълон қилган эдик. Энди эса Qualcomm компанияси унинг расмий тақдимот кунини ҳам айтди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали чиқмаган Snapdragon 875 базасида аллақачон Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонларини тайёрлаяпти!

Америкалик чипсоз Tech Summit 2020 йиллик такдимот тадбирининг таклифномасини тарқатди. Қуйидаги расмий таклифномага кўра, бу галги маросим 1–5 декабрь кунлари, Гавай оролларида онлайн тарзда ўтказилади.

Тўғри, таклифномада Snapdragon 875 чипсети тилга олинмаган, аммо маросимнинг асосий қаҳрамони шу процессор бўлиши аниқ. Qualcomm уни 5 нанометрлик технологик жараён асосида ишлаб чиққан ва икки версияда тақдим этиши керак. Унинг ҳисоблаш ядролари Kryo 685 русумли бўлиб, яна янгиланган видеотезлатгич, mmWave ҳамда sub-6, Wi-Fi 6 тармоқларини қўлловчи X60 русумли 5G-модемни ҳам ўз ичига олади. Чипсет жамланмасига суратларни қайта ишловчи Spectra 580 модули, Qualcomm SPU250 хавфсизлик процессори кабилар киради.

Флагман чипсетдан ташқари, Qualcomm Tech Summit 2020 тадбирида Snapdragon 775G процессорининг ҳам намойиши кутилмоқда. Шунингдек, компания Windows 10 бошқаруви остида ишловчи ноутбуклар учун янги чипсетларини ҳам тақдим этиши мумкин.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Geekbench сервисида тезкорлик бўйича янги қирол!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!