Qualcomm’нинг «мусиқий» тақдимоти: кейинги ҳафтада у нимани кўрсатмоқчи?

  •   DiMaX
  •  235
  •  15.03.2019 13:15

Qualcomm’нинг «мусиқий» тақдимоти: кейинги ҳафтада у нимани кўрсатмоқчи?

Асосан смартфонлар учун процессорлар ва модемлар ишлаб чиқарилиши билан танилган Qualcomm ўзининг Twitter-саҳифасида антиқа анонс эълон қилди. Унга кўра, компания кейинги ҳафтанинг сешанбасида қанақадир янги маҳсулотини намойиш этади.

ЎҚИНГ: Qualcomm иккинчи авлод 5G-модеми – сониясига 7 гигабит маълумот алмашувчи Snapdragon X55’ни тақдим этди!

Қизиғи шундаки, америкалик чипсоз бу гал смартфонлар учун бирор процессор ҳам, модем ҳам тақдим этмоқчи эмас. Тизерга кўра, унинг 19 март куни намойиш қилинадиган маҳсулоти мусиқа ёки товуш билан боғлиқ.

Эҳтимол, бу смартфонларда қўлланишга мўлжалланган қанақадир аудиочип ёки овоз билан алоқадор янги технология бўлиб чиқар. Айтиш керакки, ўтган йилнинг ёзида мазкур компания Qualcomm QCC3026 микросхемасини тақдим этган ва у Oppo O-Free симсиз қулоқчинининг асосини ташкил қилган эди.

ЎҚИНГ: Хитойда iPhone сотилмайдиган бўлди – Qualcomm бунга эришди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!