Qualcomm ўрта тоифадаги смартфонлар учун кучли процессор яратди

  •   Saroy
  •  657
  •  10.08.2018 10:17

Qualcomm ўрта тоифадаги смартфонлар учун кучли процессор яратди

Qualcomm компанияси ўрта синф смартфонлари учун янги процессорини намойиш қилди. Snapdragon 670 чипсети энг илғор технологиялар билан таъминланган ва энди у бир қатор имкониятларга эга, жумладан сунъий интеллект базасидаги технология билан ҳам.

Snapdragon 670 платформаси асосида — процессор Kryo 360 жойлаштирилган. Унда 2 ГГц гача частота билан  иккита юқори иш самарадорлигига эга ядро мавжуд, шунингдек 1,7 ГГц частотали олтита энергиятежамкорликка эга ядрони ҳам эсдан чиқармослик лозим.   Компаниянинг таъкидлашича,  ушбу Kryo версияси иш самарадорлигини бундан аввалги процессорлар билан таққослаганда 15 фоизга оширади. Чипда Adreno 615 графикасидан фойдаланилади.

ЎҚИНГ:Meizu 16X: энди Qualcomm Snapdragon 710 процессорида ишлайди

Snapdragon 670 600-чи линейканинг илк платформаси бўлди. Унда   Qualcomm Spectra 250 тасвирни қайта ишлаш процессори бор. Бу технология аксарият замонавий фнкцияларни ўзида жамлаган. Масалан, шовқин қайтаргич, тасвирни барқарорлаштириш функциялари шулар жумласидандир.  

Шунингдек, фойдаланувчилар Ultra HD Video Capture технологиясидан фойдаланиб видео ёзиб олиш мумкин. Ушбу технология аввалгисига қараганда 30 фоиз кам энергияни истеъмол қилади. Qualcomm Spectra 250 25-мегапикселли битталик ёки 16-мегапикселли иккиталик модулли камерага эга.

Snapdragon 670 LTE-модем X12 билан таъминланган, чиқаётган каналда 600 Мбит/с ва 150 Мбит/с гача тезликдаги юклашни қўллаб қувватлайди. У айни пайтда қайси тармоқда маълумот узатиш тезлиги ва сигналларнинг сифати юқори бўлишига қарамай автоматик тарзда LTE дан Wi-Fi га қўшилади.  

ЎҚИНГ:«Вақти келди»: Qualcomm смарт-соатлар процессорининг иккинчи авлодини тақдим этяпти!

Snapdragon 670’ да ўша сигналларни қайта ишловчи Qualcomm Hexagon 685 процессори қўлланилади, чунки у  мобиль платформаларда анчайин юқори тоифа саналади. Қолаверса у ҳор доим қўшилган ҳолатда туради ва датчикларни бошқаришда самарали ёрдам беради. Чипга учинчи авлод AI Engine интеграция қилинган бўлиб, у ИИ-иловасининг иш самарадорлигини аввалги авлод мобиль платформасига қараганда 1,8 маротаба оширади.

Qualcomm Snapdragon 670 мобиль платформаси ҳозир бозорга чиқарилган. Унинг асосидаги қурилма эса сотувга 2018 йилнинг охирларида пайдо бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!