Qualcomm процессорли энг арзон 5G-смартфон тақдим қилинди!

  •   DiMaX
  •  536
  •  12.01.2021 10:37

Qualcomm процессорли энг арзон 5G-смартфон тақдим қилинди!

Яқиндагина Qualcomm компанияси бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон – Snapdragon 480 процессорини чиқарган эди. Чипсоз ваъда берганидек, унинг базасидаги биринчи мобил қурилмани Vivo намойиш этди.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)

Ушбу смартфон Vivo Y31s номини олган бўлиб, пластик корпусга ҳамда диагоналига 6.58 дюймлик, IPS матрицали дюймовый LCD-дисплейга эга. Олд панелнинг 90.61% қисмини эгаллаган экран FHD+ форматида тасвир узатади. Бундан ташқари, унда кадр янгиланиш частотаси 90 герцлик; томчисимон кемтигига эса 8 мегапикселлик камера ўрнатилган.

Vivo Y31s бош камераси худди 29 декабрь куни тақдим этилган флагманлар – Vivo X60 ва X60 Pro камерофонлари дизайнида ишланган. Унда асосий сенсор 13, иккинчиси эса 2 мегапикселлик аниқликда.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Snapdragon 480 процессорли биринчи смартфон 5G тармоғидан ташқари, икки диапазонли Wi-Fi, Bluetooth 5.1 ҳамда GNSS (BeiDou, GPS, ГЛОНАСС, Galileo) тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг корпусига яна 3,5 мм.лик қулоқчин тирқиши ва USB-C порти ўрнатилган; қўшимчасига акселерометр, ташқи ёритилиш ва яқинлашув датчиклари, гироскоп ва компасни санаб ўтиш мумкин.

Vivo Y31s аккумуляторининг ток сиғими 5000 мА/соатлик ва у 18 ваттлик тезкор қувватлана олади. Қурилма корпусининг ён қиррасига бармоқ изи сканери ўрнатилган. Смартфон энг сўнгги – Android 11 операцион тизим талқини базасида тайёрланган Funtouch OS 10.5 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди.

Ушбу гаджет фақат 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирали вариантда, уч хил – Monot Color, Titanium Empty Grey, Ruby Red рангли корпусларда таклиф этилади. Хитойда уни 15 январдан, тахминан 260 АҚШ долларига тенг нарх билан сотувга чиқаришади. Vivo Y31s глобал бозорга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: 5000 мАс аккумуляторли Galaxy M02s кутилганидан ҳам арзон нархда чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!