Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модулини намойиш қилди

  •   Saroy
  •  648
  •  24.07.2018 10:34

Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модулини намойиш қилди

Qualcomm компанияси илк бор ўзига хос 5G антеннасини намойиш қилди. Янги қурилма QTM052, деб номланган бўлиб, у жуда ихчам ва  mmWave (24 ГГц ва ундан юқори) диапазонда ишлайди.

Qualcomm’нинг янги  QTM05 модулига 5G  алоқасини таъминлаш учун  бундан аввал намойиш қилинган Snapdragon X50 модемини қўшиш керак. Улар бир бўлиб 800 МГц частотасигача, диапазонда эса n257, n261 ва n260 (26,5 дан 40 ГГц’гача)гача ишлайди. Ўзининг монитори ҳажми туфайли, ҳатто энг юпқа замонавий смартфонлар ҳам ўз корпусларида QTM05’нинг тўрттагача модулини сақлай олади. Бу ҳатто шаҳар  ва кўп сонли осмонупар бинолар шароитида ҳам сигналларни аъло даражада таъминлайди. Маълумотларни узатишнинг энг юқори тезлиги — 5 Гбит/с, бироқ амалда улар 1,4 Гбит/с’дан пастга тушмаса ҳам яхши ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Смартфонларнинг энг кераксиз функцияларини биласизми?

Qualcomm вакиллари янги 5G mmWave антеннасини ҳаётга жорий қилиш учун смартфонлар ишлаб чиқарувчи компанияларга аллақачон берган.  Ҳозирча дунёдаги илк 5G-смартфонининг чиқадиган санаси маълум эмас, бироқ узунқулоқ гапларга қараганда, бу воқеа  2019 йилнинг биринчи ярмида рўй беради.

ЎҚИНГ:Ford, BMW ва Peugeot-Citroen автомобиллари бир бирини йўл транспорт ҳодисалари ва пиёдалар ҳақида хабардор қилади