Qualcomm сўнъий онг билан таъминланган чипларини намойиш этди

  •   Saroy
  •  842
  •  27.06.2018 14:53

Qualcomm сўнъий онг билан таъминланган чипларини намойиш этди

Сунъий онг технологияси  Qualcomm’нинг сўнгги процессорларигача етиб келди. Яқинда компания Snapdragon 632, 439 ва 429 мобиль платформаларини намойиш этди, бу ушбу чипларнинг ишлаш самарадорлиги оширилгани билан  бирга, сунъий онг билан қўллаб қувватланганини ҳам билдиради. Ундан суратга олиш сифатини ошириш ва бошқа вазифаларни бажариш учун фойдаланиши мумкин.

Qualcomm Snapdragon 632 чипи  1.8 ГГц частотада ва графикаси Adreno 506 бўлган саккиз ядроли Kryo 250 (тўрттаси кучли ва тўрттаси қувват  самарадорлигига эга) билан таъминланади. Чип Snapdragon 626 билан таққослаганда 40 фоизга кучлироқ, аслида уни Snapdragon 630 билан таққослаш мантиқлироқ бўлган бўларди. Қурилма формати Full HD+, 24-мегапикселли камера ва  13+13 мегапикселли иккиталик модул билан жиҳозланган дисплейга эгалиги ҳақида ҳам маълум қилинди.  4G-модем X9 формати тармоқларда частота агрегацияли LTE Advanced’да ишлайди .

ЎҚИНГ: Кучайтирилган Moto Z3 Play сотувга чиқди

Янги  SoC «тўртюзинчи» линейкаси янада замонавий техпроцессда  FinFET транзистори билан  ишлаб чиқарилади. Гарчи тафсилоти ҳали маълум бўлмаса-да, катта эҳтимол билан гап,  16 ёки 14 нанометрли меъёрда кетмоқда.   Snapdragon 439 ва 429 ‘нинг қувват самарадорлиги 28-нанометрли Snapdragon 435 ва 425 билан солиштирганда  25 фоизга ортган, қолаверса у аввалги  Модем — Snapdragon X6 LTE’га қараганда 25 фоизга кучлироқ.

Катта Snapdragon 439  1.95 ГГц частотали, тўртта тезкор ARM Cortex-A53  ядросига эга ва  тўртта  «кичик» ядролиси эса 1.45 ГГц бўлади.  Adreno 505 тезлаштиргичи эвазига графикани қайта ишлашда иш самарадорлиги  20 фоизга ортган. Ушбу чипсетлар базасидаги смартфонлар чўзилган Full HD+ дисплейи билан жиҳозланади, қолаверса дисплейда 21-мегапикселли  ёки икки тизимидаги 8+8 мегапикселли камера бўлиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu X8 энди Snapdragon 710 билан таъминланди

Янада оддий Snapdragon 429 фақат тўртта Cortex-A53  (1.95 ГГц) ядро билан қаноатланади,  GPU Adreno 504  эса 50 фоизга кучли SD425 графикасига эга бўлади. Дисплей  HD+ ҳамда 16 мегапикселгача (ёки 8+8 МП) камера билан таъминланади.

Янги Qualcomm платформасидаги илк қурилмалар 2018 йилнинг иккинчи ярмида пайдо бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида Apple'га ўрин тегмади

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!