Qualcomm тарихдаги энг қудратли процессорини тақдим этди, лекин у смартфонлар учун эмас!

  •   DiMaX
  •  660
  •  07.12.2018 15:24

Qualcomm тарихдаги энг қудратли процессорини тақдим этди, лекин у смартфонлар учун эмас!

Америкалик чипсоз куни кеча флагман смартфонлар учун ўзининг Snapdragon 855 чипини тақдим этган ва у бенчмаркда рекорд қўйган эди. Аллақачон ушбу процессор ўрнатилган илк флагман ҳам эълон қилинди...

ЎҚИНГ: СЮРПРИЗ: Mi Mix 3 тақдимотида Xiaomi айтмаган ёқимли сир фош бўлди!

Энди эса Qualcomm компанияси ундан ҳам кучли Snapdragon 8cx чипини расман намойиш қилди. Аммо бу чипсет смартфонларда эмас, балки ноутбуклар ва планшетларда қўллашга мўлжалланган. Бу процессор Microsoft ва Qualcomm компанияларининг кўп йиллик ҳамкорлиги самарасидир. Бу икки гигант Windows тизимини ARM-процессорларга мослаб оптимизациялаш устида иш олиб бормоқдалар; бу шериклик Intel процессорларини сиқиб чиқариши ҳам мумкин.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Qualcomm Snapdragon 8cx – компьютерлар учун 7 нанометрлик тех-жараён асосида ишлаб чиқилган илк ARM-процессор ҳисобланади. Энергия тежамкорлиги боис, унга асосланган қурилмалар батареянинг битта тўла қуввати билан икки кунгача ишлай олади, демоқда америкалик чипсоз.

ЎҚИНГ: Microsoft ўзининг Surface Go планшети рекламасида Apple iPad’ни масхара қилди! (+видео)

Qualcomm’нинг Snapdragon 8cx чипи ҳам худди ўша Snapdragon 855 сингари 7 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган. Уям худди шундай саккизта асосий (тўртта A76, тўртта A55) ядрога эга, аммо бу икки чипнинг бошқа ўхшаш томони йўқ. Янги микросхема 16 гигабайтгача ҳажмли тезкор хотира билан ҳамкорликда ишлай олади. Шунингдек, у NVMe ҳамда UFS3.0 турларига мансуб сақлагичларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Булардан ташқари, Snapdragon 8cx чипи ўта юқори самарадорликка эга бўлиб, Intel чипларига муносиб рақиб ҳисобланади. Масалан, Qualcomm таъкидлашича, Snapdragon 8cx тахминан 7 ваттлик қувват сарфида Intel’нинг U туркуми процессорларидан икки карра, вентиляторсиз Y-серия чипларидан эса тўрт карра юксак самарадорликка эга. Янги чипдаги GPU (график чип) эса Snapdragon 845 самарадорлигидан икки карра кучли.

Snapdragon 8cx процессорли илк қурилмалар 2019 йилнинг иккинчи ярмида бозорга тақдим этилиши кутилмоқда. Унгача эса Terashop.uz интернет-дўконимизда турли планшетларни 1 039 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш, ноутбукларни эса 2 099 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да 2 099 000 сўмдан бошланувчи ноутбуклар нархлари (2018 йил 23 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!