Qualcomm янги чипларни намойиш қилди: энди Wi-Fi тезлиги сониясига 10 гигабитга етади

  •   Saroy
  •  662
  •  16.10.2018 16:47

Qualcomm янги чипларни намойиш қилди: энди Wi-Fi тезлиги сониясига 10 гигабитга етади

Улар смартфонлар, ноутбуклар, маршрутизаторлар ва шунга ўхшаш қурилмаларга ишлатилади. Бир томондан олиб қараганда, чиплар, ўта юқори Wi-Fi стантдартларининг янги авлоди пайдо бўлишини бошлаб беради, бошқа томондан қараганда,  улар интернетда оддий “ўтириш” тезлигини ошира олмайди. Умуман олганда, янги технология қандай ишлаши ҳақида батафсилроқ маълумотлар ҳозирча берилгани йўқ.

Qualcomm янги чипларида WiGig технологиясини симсиз стандартнинг янги авлодигача ривожлантиради. У  802.11ay деб аталади ва ишончли тезликни 100 метрлик масофада сонияда  10 гигабитгача ошира олади. Бироқ, бу ерда бир муаммо бор, у ҳам бўлса янги типдаги частота (60 ГГц диапазонда миллиметрли тўлқин) турлича тўсиқларга ўта сезгир. Шундай экан, янги модемни самарали ишлатиб бўлмаса керак.

ЎҚИНГ:Qualcomm нақ 8.5 миллиард транзисторли процессор тайёрлаяпти!

Шу билан бирга WiGig, баъзи томонлари, масалан ҳеч бўлмаганда тезлиги орқали  5G  билан рақобатлаша олади. Келаси йилда чиқиши кутилаётган қурилма  «Wi-Fi 6» логотипига эга бўлади. Шунингдек, эҳтимол янги технологияни ҳам қўллаб қувватлаши мумкин. Аммо, шу нарсани ҳам эътиборга олиш керакки, у Wi-Fi 6’ни алмаштирмайди, балки уни тўлдирувчи сифатида ишлайди.

ЎҚИНГ:Qualcomm ўрта тоифадаги смартфонлар учун кучли процессор яратди