Қудратли MSI компьютерлари: ўйинлар ва деворда санъат яратиш учун

  •   Saroy
  •  302
  •  09.10.2018 15:03

Қудратли MSI компьютерлари: ўйинлар ва деворда санъат яратиш учун

Куни кеча «ИгроМир» (ўйинлар дунёси) ва ComicCon Russia 2018 халқаро кўргазмаси ўз ниҳоясига етди. Анънага кўра тадбирда биринчи навбатда геймерлар учун энг янги ва зўр ускуналар намойиш қилинди. Айтиш жоизки, бу галги кўргазмада MSI компанияси ўзининг компьютерлари ва ноутбуклари билан бошқалардан ажралиб турди. Умуман,  кўргазмада юқори технологияларнинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган кўплаб компаниялар иштирок этди.

Масалан, Intel стендида меҳмонлар Intel Core i9-8950HK — MSI GT75 Titan 8RG процессори базасида ишлайдиган дунёдаги илк  ўйин ноутбукини қўлига олиб кўриш имконига эга бўлдилар.  Ноутбукда  NVIDIA GeForce GTX 1080 видеокартаси ва 4K IPS панель, шунингдек ўйин наутбуклари орасида биринчи бўлиб  Cherry MX қўшгичи билан пастпрофилли механик клавиатурада ишлайдиган қурилмалар ҳам қўйилган. У ҳар томондан қараганда ҳам  замонавий ва бежирим кўринади.

ЎҚИНГ:ASUS ва MSI'да муаммо: ўйин ноутбуклари харидорларини йўқотмоқда

Blizzard MSI  70 та компьютер, ўйин ҳудудлари ва  стример боксларини намойиш қилди. Қолаверса, ишлаш самарадорлиги юқори бўлган компьютерлар, Thermaltake компанияси томонидан яратилган Hi-End эҳтиёт қисмари, ускуналари ҳам томошабинларнинг эътиборини ўзига тортди.

ЎҚИНГ:Lenovo ўта кучли ўйин ноутбукларини тақдим этмоқда

ComicCon 2018 залларида  MSI ускуналари  Wacom стентларида ишлатилмоқда. Хоҳловчилар MSI компаниясининг Prestige сериясидаги компьютерларида ишлаб кўриши ҳам мумкин бўлди. PS42 Modern ва P65 Creator версиялари рақамли контент яратувчилар ва бизнес фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Улар чиройли, енгил ва шу билан бирга кучли ноутбуклар, дейилмоқда. Фойдаланувчиларга ўз кучларини ижодий конкурсда синаб кўриш  таклиф этилди. MSI ноутбуки ёрдамида эса расм чизиш ва Wacom планшетида ўз қаҳрамонларини яратиш имконияти берилди.

ЎҚИНГ:Gigabyte ноутбуклари геймерларда катта қизиқиш уйғотди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!