Quick Charge 4.0+ технологияси смартфонларда жорий қилинмоқда

Quick Charge 4.0+ технологияси смартфонларда жорий қилинмоқда

Жорий йилнинг июнида Qualcomm компанияси электрон девайсларни тезкор қувватлантиришга мўлжалланган Quick Charge 4.0+ технологисини тақдим қилган эди. Мазкур инновацион жиҳат илк маротаба Nubia Z17 флагманида қўлланилган.

Ўқинг: ZTE’дан жиддий флагман: Nubia Z17 тақдим қилинди

Бироқ, ҳозиргача бозорда бу функцияни қўллаб-қувватлайдиган махсус қувватлаш қурилмаси бўлмагани боис, бирор фойдаланувчи бу технологиядан фойдалана олмаётган эди. Қайсидир сабаб билан чипмейкер ҳозирга қадар бундай қурилмаларни сотувга чиқаргани йўқ эди. Шу кунларда эса вазият бир оз ўзгарди. Ниҳоят, Quick Charge 4.0+ функцияси татбиқ қилинган илк қурилмалар сотувга чиқарилмоқда.

Qualcomm технологияси учун махсус ишланма Ever Win International Corp. томонидан тайёрланган ва бу қувватлаш ускунасининг қувватлаш кучи 27 ваттни ташкил қилади. Яхши биласиз, бугунги анъанавий зарядлаш қурилмаларининг кучи 5V/3A, 9V/3A, 11V/2.4A, 12V/2.25A стандартида бўлади.

Quick Charge 4.0+ технологиясининг смартфонни қувватлаш салоҳияти аввалги авлод тезкор қувватлаш технологиясидан 15 фоизга ошган. Мисол учун, электр токи сиғими 3200 мА соат бўлган аккумултор қувватини 25 дақиқа ичида 50% га тўлдириш мумкин.