Қулай ва ихчам – Honor 20S тақдимоти яқин!

Қулай ва ихчам – Honor 20S тақдимоти яқин!

Тармоқда Honor 20 линейкасининг тўртинчи модели ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Айтилишича, қурилма томчисимон кемтикли 5,5 дюмли экранга эга бўлиб, ромсиз дизайн эвазига энг қулай ва ихчам модел бўлади.

Аниқроғи моделда фақат номгина флагман бўлади, сабаби қурилмага топ даражадаги Kirin 980 процессори ўрнатилмаган. Honor 20S (ёки Honor 20SE) Kirin 810 процессорига эга бўлади. Шунингдек, моделда 20 ваттлик тезкор қувватлаш режими кўзда тутилган. Асосий камера эса уч ёки тўрт датчикдан ташкил топади.

Самый компактный флагман? Honor 20S получит экран диагональю 5,5 дюйма

Honor 20S тақдимоти 26 августда ўтказилиши тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Honor 8X ишлатиш сизга обрў келтирадими? (+фото ва видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.