Қулоқчиндан эҳтиёт бўлинг – Нукусда у ўсмирнинг ўлимига олиб келди!

  •   DiMaX
  •  1212
  •  09.01.2019 16:40

Қулоқчиндан эҳтиёт бўлинг – Нукусда у ўсмирнинг ўлимига олиб келди!

Хориж янгиликларида айрим гаджетлар қатори қулоқчинлар ҳам ўз-ўзидан портлаб, фойдаланувчига зарар етказиши ҳолатларига дуч келамиз. Аммо бу аксессуарнинг бошқа бир зарарли томонига кўпинча ўзимиз ҳам эътибор бермаймиз.

ЎҚИНГ: Ишлаб турган Apple AirPods қулоқчини портлаб кетди

Яъни, киши қулоқчин орқали баланд овозда мусиқа тинглаб ёки телефонда гаплашиб кетаётиб, атрофдаги хатарни сезмай қолиши мумкин. Куни кеча Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бўлган бахтсиз ҳодиса бунга яққол мисолдир. Ушбу воқеа ҳақида Makan.uz сайтига таянган ҳолда uz24.uz нашри хабар берган.

Ҳодиса 5 январь куни соат 13:45 да, Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темир йўлининг 2-пикети 699-километрида содир бўлган. Бунда 334-сонли «Саратов-Урганч-Тошкент» йўловчи ташувчи поездини тортиб келаётган UZTE16М2-033-сон тепловози темир йўл рельсининг ўртасида қулоғига қулоқчин таққанча кетаётган йўловчини босиб кетган. Бу – Нукус шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган Р.Д. исмли ўсмир бўлиб, авария оқибатида у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат бўйича ҳозирги вақтда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. Биз эса муштарийларимиздан гаджетлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлишларини, айниқса йўлда ҳаракатланаётганда огоҳликни йўқотмасликларини сўраб қоламиз.

ЎҚИНГ: Эгасини авариядан сақловчи Sgnl V70 қулоқчини тақдим этилди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.