Қулоқчиннинг «додаси» чиқди – нақ 67 655 долларлик!

  •   DiMaX
  •  1522
  •  13.11.2019 17:06

Қулоқчиннинг «додаси» чиқди – нақ 67 655 долларлик!

 iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонлари юқори сифатидан ташқари, баланд нархга ҳам эга. Шунга қарамасдан, бутун дунёда уларга талаб катта, Ўзбекистонда ҳам сотиб олиш мумкин. Лекин шунақалари борки...

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Хулласи калом, турли гаджетлар ва аксессуарларнинг люкс-версияларини чиқарувчи Caviar компанияси яна бир ишга қўл урди. Яъни, Apple яқинда тақдим этган буткул симсиз AirPods Pro қулоқчинининг бир неча вариантлардаги қимматбаҳо талқинларини намойиш қилди.

Уларнинг энг зўри ягона нусхада ишлаб чиқарилган – қулоқчиннинг ҳам, ғилофининг ҳам корпуси 750 пробалик қуйма олтиндан ишланган! Нархи эса ундан ҳам зўр – 4 320 000 рублга тенг бўлиб, расмий курс бўйича бу 67 655,52 АҚШ долларига тўғри келади!

Модификацияланган бу AirPods Pro, металлдан қилингани учун оригиналидан оғирроқ. Лекин ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, «заргарлик санъатининг ҳақиқий асарлари ёқимли вазминлиги билан ажралиб туради, бу эса тақинчоқнинг қимматбаҳо эканини таъкидлайди».

ЎҚИНГ: Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

Олтин корпусли Caviar AirPods Gold Edition вариантидан ташқари, компания яна корпуси ҳар хил рангдаги AirPods Pro версияларини ҳам таклиф этади. Уларнинг ғилофлари аллигатор (тимсоҳнинг бир тури) ҳамда питон (йирик бўғма илон) териси билан қопланган. Бу версиялардаги қулоқчинларнинг нархлари «атиги» 64 000 – 99 000 рубль (1 002,3 – 1 550,44 доллар) орасида.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса, гарчи олтиндан ёки қимматбаҳо чармдан ишланган бўлмаса-да, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг турли русумлардаги симли ва симсиз қулоқчинларини атиги 105 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида сотиб олиш имкони мавжуд.

Дарвоқе, ҳали AirPods Pro савдога чиқиб улгурмасидан туриб, хитойликлар унинг 40 долларлик клонини сота бошлашганидан хабарингиз бор-а? Яна бири эса...

ЎҚИНГ: Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!