Қулоқда портлаган қулоқчин ўлимга сабаб бўлди

  •   DiMaX
  •  657
  •  10.08.2021 11:38

Қулоқда портлаган қулоқчин ўлимга сабаб бўлди

Нукусда қулоқчиндан нотўғри фойдаланиш 2002 йилда туғилган ўсмирнинг ўлимига олиб келгани ҳақида ёзган эдик. Навбатдаги хабаримиз эса мазкур аксессуар ишлаб чиқарувчининг айби билан бир кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида.

ЎҚИНГ: Ишлаб турган Apple AirPods қулоқчини портлаб кетди

Ҳиндистоннинг Рожастон штатида 28 яшар йигитнинг қулоғидаги қулоқчин ўз-ўзидан портлаб кетган. Натижада у оғир жароҳат олиб, ҳушини йўқотган, кейинроқ касалхонада оламдан ўтган.

Ҳиндистон ОАВларининг ёзишича, Ракеш Кумар Нагар исмли бу киши аудиогарнитура воситасида телефон орқали гаплашаётган бўлган. Манбага кўра, бу оддий симли қулоқчин бўлиб, суҳбатни бошлашдан олдин смартфонни қувватлашга қўйган экан. Яъни, смартфон бир вақтнинг ўзида ҳам зарядланиб, ҳам қулоқчин орқали суҳбатни таъминлаб бераётган бўлган. Портлаш сабабчиси эса шу орада ток кучланишида кескин ўзгаргани ҳам, смартфоннинг ёки аксессуарнинг, ёхуд қувватлагичнинг сифатсизлиги ҳам бўлиши мумкин.

Мазкур фожиа бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бораётган мутахассислар токи барчасига ойдинлик киритмагунча қулоқчиннинг ҳам, смартфоннинг ҳам қайси брендларга мансублигини айтишмаётир.

ЎҚИНГ: Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!