Қуролли босқинчилик тўғрисидаги чақирувга полиция робот-ит билан келди (видео)

  •   DiMaX
  •  283
  •  26.02.2021 12:55

Қуролли босқинчилик тўғрисидаги чақирувга полиция робот-ит билан келди (видео)

Нью-Йорк полиция департаменти ходимлари 23 февраль куни Бронксдаги квартирада амалга оширилган қуролли босқин бўйича чақирувга чиқишди. Бу гал ходимлар тезкор тадбирга Boston Dynamics компаниясининг К-9 модели – Digidog лақабли робот-итини ҳам олиб борди, деб хабар беради Daryo.

ЎҚИНГ: Boston Dynamics’дан Янги йил видеоси: роботларнинг бунақа рақсини ҳали кўрмагансиз!

«Роботга камералар ва ёруғлик манбалари ўрнатилган бўлиб, бу Нью-Йорк полициясига реал вақтда атрофдаги вазиятни кузатиш имконини беради. Бундан ташқари, қурилма икки томонлама алоқани қўллаб-қувватлайди», – дейди сержант Жессика МакРори. Оғирлиги 32 килограмм атрофида бўлган робот маҳаллий ҳудудда йўналишни топишда сунъий интеллектдан ҳам фойдаланиши мумкин.

Роботдан содир бўлган воқеанинг суриштирувида фойдаланилган. Аниқланишича, жиноятчилар квартирага бостириб кирган вақтида ростдан ҳам қуролдан фойдаланган, бироқ воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари квартирадан жиноятчиларни топа олмаган.

АBC’нинг ёзишича, робот расман ўтган йилнинг декабрида таништирилган. У соатига 5,5 километр тезликда югура олиши, зина бўйлаб кўтарилиши ва мутлақо қоронғи жойда ҳам йўналишни топа олиши мумкин. Бу каби «ит»ни сотиб олиш учун 74,5 минг доллар тўлаш керак бўлади, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео).

Полициячилар Digidog’дан ўтган йили ҳам фойдаланган эди. Ўшанда у икки нафар қуролланган эркакни қўлга олиш ва беш нафар асирни озод қилишда полициячиларга ёрдам берган. «Одамлар овқатланишни хоҳлаган эди, шу сабабли биз роботга егуликларни боғлаб, уларнинг олдига юбордик», – дейди Нью-Йорк полиция инспектори Фрэнк Дигиакомо.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг такомиллашган (ва қўрқинчли) роботлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!