Қўш камерали Huawei Mate 9 Lite сотувга чиқарилади

Қўш камерали Huawei Mate 9 Lite сотувга чиқарилади

Бундан тахминан 2 ҳафта аввал Хитойнинг Huawei компанияси ўзининг навбатдаги флагмани — Huawei Mate 9 фаблетини расман намойиш қилган эди. Кеча эса фирма мазкур моделнинг арзон версияси – Huawei Mate 9 Lite моделини оммага таништирди. Шубҳасиз, Huawei Mate 9 Lite версияси флагман моделга қараганда соддароқ техник параметрларга эга.

IXBT сайтида берилган хабарга кўра,  Mate 9 Lite 5,5 дюймли Full HD дисплей, саккиз ядроли Kirin 655 (Cortex-A53 2,1 ГГц + 4 ядроли Cortex-A53 1,7 ГГц) процессори, 3/4 ГБ оператив ва 32/64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. Қурилма 4000 мА/соат сиғимидаги батареядан қувватланади.

Без названия (1)

Huawei Mate 9 Lite’га сенсор аниқлиги 12 МП + 2 МП бўлган қўш камера ўрнатилган. Олд камеранинг аниқлиги 8 МП. Гаджет Android 7.0 Nougat дастурида ишлайди. Оғирлиги – 162 гр. Бармоқ изи сканери кўзда тутилган.

Ҳозирча моделнинг сотувга чиқиш санаси ва нархи маълум қилинмаган. Бироқ шуниси аниқки, унинг нархи флагман Huawei Mate 9 нархидан бир мунча арзон бўлади.