«Қўш кўзли» OnePlus 5 дизайни ва тақдимот санаси маълум

  •   DiMaX
  •  1117
  •  07.06.2017 10:17

«Қўш кўзли» OnePlus 5 дизайни ва тақдимот санаси маълум

Android Police сайти янги флагман – «қўш кўзли»  OnePlus 5 суратларини эълон қилди. Шунингдек, Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида мазкур гаджетнинг тақдимот санаси ҳақида ҳам маълумот тарқалди, деб ёзади Mobcompany.info.

Илк бора қўш камера

Android Police ресурсининг таъкидлашича, қуйидаги расм OnePlus янги флагманининг ҳақиқий суратидир. Унда смартфоннинг фақат юқори қисми акс эттирилган. Унинг олд томонида, афтидан, дисплей  остида бармоқ изи сканери ҳамда сенсор тугмачалар жойлашган. Қурилманинг чап чеккасида эса билдиришномалар режимини ёқиш-ўчиришга мўлжалланган суриладиган тугмача кўриниб турибди.

Асосий камера қўшалоқ сенсорга эга бўлиши – OnePlus компанияси маҳсулотлари учун янгилик. Тўғри, смартфон иккита камерани қандай қўллаши хусусида ҳозирча маълумот йўқ. Шу кунгача бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан савдога чиқарилган флагманларда унинг уч хил қўлланишини кузатиш мумкин.

Айрим жиҳатлари маълум

Ҳали тақдим этилмаган бўлса-да, OnePlus 5’нинг айрим хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тарқалган.

  • Процессор: Snapdragon 835;
  • График тезлатгич: Adreno 540;
  • Операцион тизим: Android Nougat;
  • Хотира: 6/8 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий;
  • Камера: 16 МПлик қўшалоқ асосий ҳамда 16 МПлик олд камера;
  • Экран: 5,5 дюйм диагоналли, FullHD (1920×1080 пиксел) сиғимли;
  • Аккумулятор: 3300 мА/соат.

Бироқ айрим хабарларда мазкур кўрсаткичлардан фарқ қилувчи маълумотлар ҳам мавжуд. Нима бўлганда ҳам, аниғини билиб олишга унча кўп вақт қолгани йўқ, чунки мазкур «флагманлар қотили»…

20 июнда тақдим этилади

Хитойнинг ижтимоий тармоғи – Weibo сайтида пайдо бўлган суратга кўра, 20 июнь санасида OnePlus 5 расман тақдим этилади.

Айтиш керакки, бундан аввалроқ айни шу Weibo тармоғида мазкур смартфон 15 июнда намойиш этилиши хусусида ҳам расм чиқарилган эди. Унинг ёлғон бўлиб чиққанига қараганда, ҳали 20 июнь ҳам аниқ тақдимот санаси эмас. Ҳар иккала суратни ўзаро боғлаб турган жиҳат – OnePlus логотипи, холос.

Интернетдаги айрим тахминларга кўра, девайс 15 июнда расман намойиш этилади, 20 июнда эса уни савдога чиқаришади. Weibo’даги баъзи манбалар бўлса умуман бошқа саналар – 21-22 июнь, ҳатто 28-29 июнга ҳам ишора қилмоқда. Мазкур тахминлардан бирортасини OnePlus компанияси расман тасдиқлаган эмас.

Нимани тасдиқлаган ўзи?

OnePlus 5 кўпчилик фойдаланувчиларни хурсанд қилувчи жиҳатларга бой бўлиши айтилмоқда. Хусусан, смартфонлардаги ўзига хосликни – унинг стилини қадрловчилар учун янги флагман ажойиб топилма бўлади, дейишмоқда.

Компания раҳбарларидан бири Пит Лау хабарига кўра, OnePlus 5 энг юпқа флагман бўлади:

Бироқ у ҳам бу масалага аниқлик киритмаган – кутилаётган смартфон бозордаги барча флагманлар орасида энг юпқаси бўладими, ёки OnePlus маҳсулотлари орасидами?

Шундай экан, бу борадаги янгиликларни кузатиб бориш учун биздан узоқлашманг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.