Қушча дунёнинг энг бой одами қўлида

Қушча дунёнинг энг бой одами қўлида

Салкам 10% акциясини сотиб олиб, компаниянинг энг катта акциядори бўлганидан кейин, Twitter компанияси Илон Маск учун ўзининг директорлар кенгашидан жой берганлигини маълум қилди. Маълум бўлишича, Илон Маск 2024 йилгача иккинчи класс раҳбари сифатида иш олиб боради ва у ёлғиз ўзи Twitter'нинг 14.9 фоиздан ортиқ акциясини сотиб ололмайди.


Ижтимоий тармоқнинг бугунги кундаги раҳбари, Параг Агараwал ўзининг расмий саҳифасида сўнгги ҳафталарда Илон Маск билан суҳбатлашганидан кейин, у кенгаш учун катта аҳамиятга эга эканлиги аён бўлганлигини айтиб, миллиардерни директорлар кенгашига қўшилганини эълон қилди. Унинг қўшимча қилишича, Маск иштиёқли ва шу билан бирга ашаддий танқидчи бўлиб, шунинг учун ҳам у ижтимоий тармоққа кераклидир. Tesla раҳбари келаси ойларда ижтимоий тармоқни сезиларли даражада яхшилаш учун Параг ва Twitter кенгаши билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаётганлигини айтган.

Шунингдек, Twitter собиқ бош директори Жек Дорси ҳам Илон Маскнинг ижтимоий тармоқ кенгашига қўшилганидан хурсандлигини айтиб уни табриклаган.

Шу ҳафтанинг душанба куни Илон Маск Twitter'нинг 9.2% улуши ёхуд 73 миллиондан ортиқ акциясини сотиб олгани маълум бўлган эди. Кеча, сешанба куни эса Маск аллақачон Twitter'ни ўзгартириш учун янги ва шу билан бир қатордан ижтимоий тармоқдан энг кўп талаб қилинган функциянинг платформага қўшилиши ҳақида сўровнома ўтказган эди.

ЎҚИНГ: Илон Маск Twitter'га ўзгартириш киритишни бошлаб юборди!