Қуввати 10 кунга етувчи, 96 хил спорт режимли Huawei Watch Fit смарт-соати чиқди (+видео)

  •   DiMaX
  •  994
  •  28.08.2020 16:32

Қуввати 10 кунга етувчи, 96 хил спорт режимли Huawei Watch Fit смарт-соати чиқди (+видео)

Хитойлик техногигант ўзининг Huawei Watch Fit русумли янги ақлли соатини намойиш қилди. Ушбу гаджет мазкур компаниянинг олдинги смартвочларига хос бўлмаган тўртбурчак экранга эга.

ЎҚИНГ: 37 кун автоном ишловчи, ретро-дизайнли Amazfit Neo смарт-соати чиқди

Мазкур соатнинг асосий корпуси ўлчами 46х30х10,7 миллиметрни ташкил этади. AMOLED-дисплейи диагоналига 1,64 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги 280х456 пикселлик. «Ҳамиша ёқиқ дисплей» (Always-on Display) режими учун унда олтита янги циферблат кўзда тутилган.

Huawei Watch Fit фитнес-мураббий ролини ҳам бажара олади ва анимацияли намойишга эга бўлган 12 хил тезкор машғулотни тақдим этади. Девайснинг ўзига олдиндан ўрнатилган 11 хил спорт режими бор, улар орасида югуриш, сузиш ва велосипедда учиш кабилар мавжуд. Шунингдек, яна созланувчи 85 та режим таклиф этилади.

Смарт-соатда GPS модули мавжуд, корпуси сувдан ҳимояланган (5ATM). Юрак ритмини ўлчовчи оптик датчик, қоннинг кислородга тўйинганлигини ўлчаш функцияси бор.

ЎҚИНГ: Huawei иккита камерали ва NFC чипли смарт-соат тақдим этди (+видео)

Huawei Watch Fit автоном ишлаш даври 10 кунгача, «интенсив фойдаланиш» режимида эса 7 кунга боради. Лекин соатдаги GPS модули ёқиқ бўлса, аккумуляторининг қуввати 12 соатгагина етади.

Компания мазкур ишланмасини уч хил – оч пушти, қора ва оч яшил тусли корпусларда таклиф этади. Тасмачалари эса шу ранглардан ташқари яна зарғалдоқ тусда мавжуд.

Huawei Watch Fit биринчи бўлиб Бирлашган Араб Амирликларида – 3 сентябрдан, кейин эса бошқа мамлакатларда сотувга чиқади. Ишлаб чиқарувчи уни 110 долларга баҳолаган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг оммабоп смарт-соатлар (2020 йилнинг 1-ярми)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!