Қуввати 2 кунга етувчи арзон Moto G9 чиқди: Redmi ва Realme’лар кушандаси!

  •   DiMaX
  •  676
  •  25.08.2020 11:15

Қуввати 2 кунга етувчи арзон Moto G9 чиқди: Redmi ва Realme’лар кушандаси!

Ҳиндистон бозорида Redmi ҳамда Realme брендларининг арзон смартфонлари ўта оммбоп. Кеча – 24 вгуст куни эса Lenovo компанияга қарашли Motorola бренди улар билан рақобатлашувчи янги моделини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra кушандаси – Realme X7 Pro ҳам тайёр: тақдимот куни, «жонли» сурат ва хусусиятлари

Янги смартфон Moto G9 деб номланган бўлиб, компания уни диагоналига 6,5 дюймлик IPS-дисплей билан таъминлаган. Томонлари ўзаро 20:9 нисбатли экран HD+ форматида тасвир узатишга қодир. Дисплейнинг томчисимон кемтигида 8 мегапикселлик олд камера бор.

Moto G9 бош камераси учта модулдан иборат: 48 мегапикселлик асосий сенсор, 2 мегапикселлик макросъёмка модули ҳамда 2 мегапикселлик чуқурлик датчиги. Moto G9 бармоқ изи сканери орқа панелдаги логотипга жойланган, корпуснинг ён қиррасида эса Google овозли ёрдамчисини чақириш тугмачаси бор.

ЎҚИНГ: Таниқли компаниянинг 12 хил смартфонини нақ 500 долларгача чегирма билан олиш мумкин!

Ушбу модел Ҳиндистон бозорида Qualcomm Snapdragon 662 процессорли илк смартфондир. Motorola уни 4/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлаган, яна microSD учун слот ҳам ажратган.

Moto G9 аккумулятори 5000 мА/соатлик бўлиб, унинг тўла қуввати билан смартфон 2 кунгача бемалол ишлай олади. Смартфонга 20 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясини ҳам жорий этишган. Шунингдек, корпусида 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳамда контактсиз тўловлар учун NFC модули ҳам мавжуд.

Motorola бу смартфонини 31 августдан бошлаб, 154 долларга тенг нархда савдога чиқаради.

ЎҚИНГ: Атиги 128 долларга уч камерали, 6000mAh батареяли ва ўйинбоп процессорли смартфон чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!