Қуввати 300 соатга етувчи «хитойча iPhone X»ни атиги 81 долларга олишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  8201
  •  06.08.2018 12:20

Қуввати 300 соатга етувчи «хитойча iPhone X»ни атиги 81 долларга олишга улгуринг!

Doogee компанияси смартфонсозликдаги замонавий трендларга мос ҳолда яратилган янги – ҳамёнбоп X70 моделини тақдим этди. Ишлаб чиқарувчи бу телефонини AliExpress бозоридаги ўз расмий дўконида энг арзон нархда таклиф этаётир.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Doogee S60 Lite – «ўлдириб бўлмас» 4G-смартфон

Doogee X70 модели ёнлари нозик ромли, диагоналига 5.5 дюймлик, кенг форматли IPS-дисплейга эга. Ҳозирги урфларга кўра, унинг экрани томонлари 18:9 нисбатли қилиб ишланган; дисплейнинг юқорисидаги «ўйиқ» эса унга iPhone X дизайнини бахш этган. Бу эса экран майдонидан фойдаланиш самарадорлигини оширган – тизим белгичалари «кемтик»нинг икки ёнидан ўрин олади, асосий контент эса ундан пастни тўлиқ эгаллайди.

Ушбу навбатдаги «хитойча iPhone X» нафақат экрандаги «кемтик», балки бош камера модулларининг жойлашуви билан ҳам купертиноликларнинг суперфлагманига ўхшаб кетади. Мазкур датчиклар 8 ва 5 мегапикселли сиғимга эга бўлиб, улар ёрдамида орқа фонни хиралаштирган ҳолда портрет режимида суратга олиш мумкин. Олд камера эса 5 мегапикселли сенсорга эга бўлиб, юзни таниш орқали смартфонни блокдан чиқариш функциясини қўллаб-қувватлайди. Қулфдан чиқариш учун, шунингдек, корпус орқа панелининг ўртасида жойлашган бармоқ изи сканеридан ҳам фойдаланса бўлади.

ЎҚИНГ: 372 минг сўмдан бошланувчи Doogee смартфонларини AliExpress орқали харид қилинг!

Doogee X70 девайсининг «электрон юраги» сифатида MediaTek MT6580 процессори танланган. Тўрт ядроли ушбу чип максимал 1,3 ГГц такт частотасида ишлайди. Телефоннинг иш самарадорлигини таъминлашда унга 2 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Доимий хотира ҳажми 16 гигабайтга тенг, яна смартфонга 128 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйиш мумкин. Doogee X70 моделига Android операцион тизимининг айни дамдаги энг сўнгги – 8.1 Oreo талқини ўрнатилган.

Бу смартфоннинг ўзига хос афзалликларидан бири эса нақ 4 000 мА/соатлик ток сиғимига эга аккумуляторидир. Ишлаб чиқарувчининг ваъдасига кўра, Doogee X70 қуввати суҳбат режимида 30 соатгача, кутиш режимида эса нақ 300 соатгача етади!

Doogee X70 модели AliExpress онлайн савдо платформасидаги Doogee расмий дўконида атиги 86.65 АҚШ доллари нархида сотувга қўйилган. Айни кунларда эса бу моделга чегирма эълон қилинган: 8 августгача уни янада арзонроққа – 80.58 долларга олишингиз мумкин. Бу муддат ичида буюртма беришга улгурмаган тақдирда ҳам, кейин уни салкам 87 долларга харид қилиш имкони сақланиб қолади. Таъбингизга кўра, тилларанг, кўк ёки қора корпусли Doogee X70’га буюртма беришингиз мумкин.

«Хитойча iPhone X» дея таърифланаётган ҳамёнбоп Doogee X70 смартфонининг барча хусусиятлари ва суратлари билан батафсил танишиш, шунингдек унга буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтинг. Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!