Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

  •   DiMaX
  •  3097
  •  29.10.2020 16:42

Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Яқиндагина автономлик тестида iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлган эди. Унинг ғолиби эса Samsung ёки Google флагмани эмас, балки хитойлик смартфонсознинг янги модели бўлиб чиққан! Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Жонли тест видеоси: iPhone’лардан қай бирининг қуввати узоқ вақтга етади?

Энди эса Android Insider нашри қуввати узоқ вақтга етувчи турли смартфонлар рейтингини тақдим этди. Мазкур тест қурилмаларнинг тўртинчи авлод уяли алоқа стандарти – LTE тармоғида интернет ишлатганда қуввати қанча вақтга етиши бўйича ўтказилган.

Қуйидаги рўйхатда уларни автономлиги камайиб бориши бўйича кўрмиз; унда ҳар бир моделнинг аккумулятор ток сиғими ҳамда қуввати неча соатга етгани акс этган:

  1. Moto G Power (5000 мА/соатлик) — 16:10
  2. Moto G7 Power (5000 мА/соатлик) — 15:35
  3. Asus ZenFone 6 (5000 мА/соатлик) — 15:01
  4. Samsung Galaxy A20 (4000 мА/соатлик) — 13:46
  5. LG V60 ThinQ 5G (5000 мА/соатлик) — 12:46
  6. Samsung Galaxy S10 Plus (4100 мА/соатлик) — 12:35
  7. Moto G Fast (4000 мА/соатлик) — 12:17
  8. Moto G Stylus (4000 мА/соатлик) — 12:13
  9. Motorola Edge (4500 мА/соатлик) — 12:12
  10. Samsung Galaxy S20 Ultra (5000 мА/соатлик) — 11:58
  11. iPhone 11 Pro Max (3969 мА/соатлик) — 11:54
  12. LG G8X ThinQ Dual Screen (4000 мА/соатлик) — 11:46
  13. Moto Z4 (3600 мА/соатлик)- 11:31
  14. iPhone 11 (3110 мА/соатлик) — 11:16
  15. OnePlus 8 Pro (4510 мА/соатлик) — 11:05

Эслатиб ўтамиз, на видео кўриш, на қўнғироқ, на суратга олиш функциялари синаб кўрилмагани боис, буни тўлақонли объектив тажриба дейиш қийин, албатта. Бироқ ҳар биримиз смартфонни ўзимизга хос сценарий бўйича ишлатишимизни ҳисобга олсак, айнан ўзимиз ўтказган тажрибагина объектив бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia қуввати 2 кунга етувчи арзон смартфон намойиш қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!