Қуввати энг узоққа етувчи 25 ноутбук

  •   DiMaX
  •  1284
  •  21.02.2018 17:50

Қуввати энг узоққа етувчи 25 ноутбук

Портатив компьютерлар учун энг муҳим жиҳатлардан бири – аккумуляторининг қуввати иложи борича кўпроқ вақтга етишидир. Зеро, унинг десктоп компьютерлардан асосий фарқи – ёнимизда олиб юриш имкони мавжудлиги экан, бунда автономлик хусусиятининг аҳамияти катта.

ЎҚИНГ: Lenovo нархи 189 доллардан бошланувчи ноутбукларни чиқарди

CNET ресурси яқинда Windows ҳамда macOS тизимларида ишловчи лаптопларнинг, шунингдек, «иккитаси биттада» бўлган гибридлар ҳамда Chrome OS’да ишловчи қурилмаларнинг автономлигини синаб кўрди. Бунинг учун барча ноутбуклар Wi-Fi орқали оқимли видео ижроси шароитида батареясининг тўла қуввати қанча вақтга етиши текширилди.

Мана, натижалар билан танишинг, бу ерда ҳар бир моделнинг автономлик кўрсаткичи соат ва дақиқаларда акс эттирилган:

  1. Acer Chromebook R 13 – 13:02
  2. Lenovo Yoga 920 – 12:50
  3. Samsung Notebook 9 – 12:16
  4. Dell XPS 13 (2017) – 12:16
  5. Lenovo ThinkPad X1 Carbon – 11:50
  6. Microsoft Surface Book (2016) – 11:49
  7. Apple MacBook Pro (13″, 2016) – 11:36
  8. HP EliteBook x360 (13″, 2017) – 11:34
  9. LG Gram 13 – 11:30
  10. Apple MacBook Pro (тачбарли, 15″, 2017) – 10:43
  11. Apple MacBook (12″, 2017) – 10:26
  12. Lenovo IdeaPad Flex 5-1570 – 10:23
  13. Microsoft Surface Laptop – 10:21
  14. Apple MacBook Air (13″, 2017) – 10:10
  15. Toshiba Portege X20W-D – 10:10
  16. Apple MacBook Pro (тачбарли, 15″, 2016) – 10:08
  17. Apple MacBook Pro (тачбарли, 13″, 2016 ) – 10:07
  18. HP Spectre x360 (15″, 2017) – 9:54
  19. LG Gram 15 – 9:42
  20. Dell Inspiron 15 7000 Gaming – 9:38
  21. HP Spectre x360 (13″, 2016) – 9:21
  22. Acer Swft 1 – 9:16
  23. Lenovo ThinkPad X270 – 9:15
  24. Samsung Chomebook Pro – 8:57
  25. Dell XPS 13 2-in-1 – 8:56

Демак, агарда сиз ҳам аккумулятори бақувват ноутбук харид қилмоқчи бўлсангиз, юқоридаги маълумотлар асқотиб қолади.

ЎҚИНГ: Энг бақувват – ўйинлар, дастурлаш ва веб-дизайнга мос ноутбуклар нархлари (2018 йил 15 январь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.