Қуввати икки кунга етувчи POCO M3 Pro 5G чиқди: бренднинг бирорта Xiaomi ёки Redmi смартфонига ўхшамаган илк модели!

  •   DiMaX
  •  4920
  •  20.05.2021 13:22

Қуввати икки кунга етувчи POCO M3 Pro 5G чиқди: бренднинг бирорта Xiaomi ёки Redmi смартфонига ўхшамаган илк модели!

2020 йилнинг 24 ноябрида Xiaomi корпорацияси қуввати 5 кунга етувчи ностандарт смартфон – Poco M3 моделини тақдим этган эди. Кеча – 2021 йилнинг 19 май куни эса Poco бренди унинг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи Pro-версиясини намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Намойишидан аввал POCO M3 Pro 5G видеоси ва глобал нархлари чиқди

Шундай қилиб, Xiaomi Poco M3 Pro 5G модели ушбу бренднинг халқаро бозорга чиққан ва Xiaomi ёки Redmi бренди смартфонларининг клони бўлмаган биринчи телефонидир. Лекин бу бетакрорлик фақатгина дизайнга тегишли; техник хусусиятларига қараганда, у Redmi Note 10 5G модели билан деярли бир хил.

Poco M3 Pro 5G диагоналига 6,5 дюймлик LCD-экран билан жиҳозланган ва унда тасвир аниқлиги Full HD+ форматида. Дисплейнинг кадр янгиланиш частотаси мослашувчан бўлиб, акс эттирилаётган контентга боғлиқ ҳолда, максимал 90 герцгача ўзгара олади.

Смартфон саккиз ядроли Dimensity 700 процессори базасида ишлайди; айтиш керакки, Poco M3 Pro 5G – мазкур бренднинг MediaTek чипли илк моделидир. Тезкор ва доимий хотира конфигурациясига кўра уни икки хил – 4/64 ҳамда 6/128 гигабайтлик модификацияларда чиқаришади. AnTuTu бенчмаркида бу смартфон 329 072 баллик натижа кўрсатган. Ишлаб чиқарувчи бу смартфоннинг муҳим жиҳатларидан бири сифатида 1 терабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйиш имконини айтиб ўтган.

ЎҚИНГ: Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)

Смартфоннинг бош камераси уч модулли – 48 мегапикселлик асосий сенсор, портрет ва макро режимларида суратга олиш учун ҳар бири 2 МПдан бўлган датчиклар. Унда съёмканинг тунги режими ҳам мавжуд.

Дисплейнинг тирқишига эса 8 мегапикселлик селфи сенсори жойланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонлари эгаларига хушхабар!

POCO M3 Pro 5G автономлиги учун 5000 мА/соатлик аккумулятор масъул; компаниянинг таъкидлашича, унинг битта қуввати смартфоннинг икки кун ишлашига етади. Гарчи телефонда 18 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси қўлланган бўлса-да, унинг қадоқ жамланмасига 22,5 ваттлик зарядлаш адаптери киритилган.

Xiaomi POCO M3 Pro 5G техник хусусиятлари қуйидагича:

  • Дисплей: LCD, 6,5 дюймлик, 2400х1080, 90 Гц, Gorilla Glass 3 шишаси
  • Процессор: MediaTek Dimensity 700, график чип: Mali-G57
  • Тезкор хотира: 4/6 ГБ, LPDDR4X
  • Доимий хотира: 64/128 ГБ, UFS 2.2
  • Аккумулятор: 5000 мА/соатлик, 18 ваттлик тезкор қувватлаш
  • Бош камера: 48 Мп (f/1.8) + 2 Мп (макрообъектив) + 2 Мп (датчик глубины)
  • Олд камера: 8 Мп (f/2.0)
  • Хавфсизлик: корпуснинг ён қиррасида бармоқ изи сканери
  • Алоқа: Dual 5G, Wi-Fi, Bluetooth 5.1, GPS, NFC, ИҚ-порт
  • Портлари: USB Type-C, 3,5-мм
  • Ўлчамлари: 161,8х75,3х8,9 мм
  • Вазни: 190 грамм

Қуйида янги смартфоннинг асосий жиҳатларини бултурги POCO M3 моделиники билан таққослаб кўрамиз:

POCO M3 Pro 5G модели учун хотира конфигурациясига кўра қуйидагича нархлар белгиланган: 4/64 ГБлиги 179 евро, 6/128 ГБлиги эса 199 евро. Унинг савдоси 20 майдан бошланган ва смартфонни то 22 майгача 20 евролик чегирма билан (тегишлича €159 ва €179 эвазига) олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Глобал версияли оммабоп Redmi смартфони 144 долларгача арзонлашди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!