Қуввати зўр 5 смартфон

Қуввати зўр 5 смартфон

     Бугунги фойдаланувчи смартфонининг қуввати кўпроқ вақтга етишини истайди ва мобиль алоқа воситасини ҳарид қилаётган чоғда ҳам ана шу жиҳатига алоҳида эътибор беради. Бу хоҳиш глобал тармоқда “доим он-лайн бўлиш” истагидан келиб чиққан, десак муболаға бўлмайди.

    Узунқулоқ гапларга қараганда, Хитойнинг Oukitel компанияси яқин кунларда пишиқ-пухта аккумуляторли (қуввати 10 000 мАс) смартфонини оммага тақдим этади. Тез орада бу тахминлар ўзини оқлайди, деб умид қиламиз. Унгача эса қувват борасида яхши кўрсатгичларга эга флагманлар бешлиги билан таништирамиз.

Lenovo Vibe P1
IFA 2015 кўргазмасида намойиш этилган мазкур модель кўпчиликка маъқул бўлди. Юпқа корпусли аппаратга қуввати 5000 мАс бўлган аккумулятор жойлаштирилган. Шунингдек, у Qualcomm Snapdragon 615 процессори, 3 ГБ оператив, 1ГБ ўрнатма хотирага эга.

Huawei Ascend Mate 7
Смартфон IFA`нинг аввалги кўргазмасида намойишга қўйилганди. Шундай бўлса-да, ҳозиргача ўз қуввати билан мақтана олади. Смартфонда 8 ядроли HiSilicon Kirin 925 (1,8 ГГц частота), 6 дюйм IPS-экран, Gorilla Glass 3 ҳимоя оинаси, 3,2 ГБ оператив, 16 ГБ ўрнатма хотира мавжуд. Қолаверса, 13 мегапиксель асосий, 5 мегапиксель фронтал камерага эга. Аккумулятор қуввати эса 4100 мАс. Ажойиб!

Philips Xenium V526
Philips компаниясининг янги модели сентябрь ойидан сотила бошлади. Xenium V526 техник тавсифи бўйича “тўртлик”ка муносиб кўрилади: Тўрт ядроли, 1,3 ГГц частотали MediaTek MT 6735 процессор, 5 дюйм экран(1280х720). 4G тармоғини қўллай олади ва аккумулятор қуввати 5000 мАс.

Highscreen Power Five
Boost омадли келгач, Highscreen рус бренди Power серияли смартфонлар ишлаб чиқаришга қарор қилди. Ҳозирча улар иккита моделда: Биринчиси, аккумулятор қуввати на 4000 мАс бўлган Four, иккинчиси аккумулятор қуввати на 5000 мАс бўлган Five. Xenium V526 моделдаги каби Highscreen Power Five` ҳам MediaTek MT 6735 процессори негизида ясалди. Унинг оператив хотираси 1,5 ГБ бўлса, ўрнатма хотираси – 16 ГБ. Шунингдек, 4G тармоғини қўллай олади.

ThL 5000T
Модель қувватига кўра Tesla номини олди. 5000 мАс аккумулятор, 8 ядроли процессор, 1 ГБ оператив хотира, 5 Мп фронтал ва 13 Мп асосий камера, 5-дюймов IPS-экран. Нархи ҳам “куйдирадиган” эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!