Қувватлагичсиз қолаётган Redmi смартфонлари

Қувватлагичсиз қолаётган Redmi смартфонлари

Xiaomi кеча Ҳиндистонда Redmi Note 11 SE моделини тақдим этди. Xiaomi India расмий веб-сайтида смартфон қувватлагичсиз етказиб берилиши айтилган. 

Xiaomi ўтган йилги Mi 11 моделидан бошлаб смартфон қутисидан қуввлаш адаптерини олиб ташланган эди. Redmi моделларида эса бу ҳолат биринчи марта учрамоқда. 

Юқоридаги суратда Note 11 SE моделининг қутисида смартфон билан бирга USB-C кабели, SIM-карта эжектори, ҳимоя ғилофи, қўлланма ва кафолат қоғози бўладиши ҳақида маълумот берилган.

Аввалроқ тақдим этилган барча Redmi моделлари қуввлаш адаптери билан бирга сотилади. Ҳозирча келажак тақдим этиладиган янги Redmi моделларининг қутисида қувватлаш адаптери бўлиши ёки бўлмаслиги маълум бўлиб қолмоқда. 

ЎҚИНГ: Қуввати тугаса ҳам қўнғироқ қилиш ёки хабар ёзиш имкониятига эга смартфон тақдим этилади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.