Қуёш тизимидаги сайёраларга қанча вақтда етиб борсак бўлади?

  •   Saroy
  •  3530
  •  03.07.2018 16:27

Қуёш тизимидаги сайёраларга қанча вақтда етиб борсак бўлади?

Янги ракета-ташувчи Марсга илк парвозини 2022 йилда амалга оширади, дейди  SpaceX компанияси  раҳбари Илон Маск.

Америкалик тадбиркор, SpaceX асосчиси Илон Маск янги, ўта оғир ракета устида иш олиб бормоқда. Унинг режаси бўйича, ракета 2022 йилда Қизил сайёрага жўнаб кетиши керак. Ракета-ташувчи ҳозирча BFR код номини олган. Конструкторларнинг сўзларига қараганда, ракета тарихдаги энг қудратли учар жисм бўлади ва SpaceX ҳамда NASA томонидан шу вақтгача ясалган барча ракеталардан зўри бўлади.

ЎҚИНГ: SpaceX тарихда илк бор 1 ракетани 2 марта фазога учиришга эришди

Ушбу қурилмадан йўловчиларни ва юкларни Марсга ва бошқа осмон жисмларига элтиш, шунингдек яна  Ерга тезда қайтишда фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Ракетани қуриш бўйича дунёдаги энг илғор компаниялар шуғулланмоқда. Лекин, ҳали бирортаси одамларни Марс ёки бошқа сайёраларга етиб бориш кафолатини беролгани йўқ. 

Мўлжалланаётган парвозда юзага келадиган муаммоларнинг энг асосийларидан бири – бу радиациядир. У қўшимча ҳимояни талаб қилади. Бундай ҳимоянинг ҳар бир килограмми – бу 100 килограмм парвоз массаси деганидир ва ракетани учириш учун кетадиган ёқилғи ҳам, табиийки  ортади.

ЎҚИНГ: Hyperloop – тезюрар транспорт оламидаги инқилоб

Ҳозирча сайёрамиз орбитаси ташқарисида миссияни амалга ошириш билан машғул бўлган муҳандислар, радиация таъсиридан ҳимоланиш устида иш олиб борар экан, биз АиФ.ru инфографикасига назар ташлаймиз. Хўш, ҳозирда бизга маълум бўлган коинот аппаратлари турли сайёраларга қанча вақтда етиб боради?

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!