Радар ва камералар ўрнатиш жойлари сотувга қўйила бошлади

  •   DiMaX
  •  1214
  •  09.06.2021 08:43

Радар ва камералар ўрнатиш жойлари сотувга қўйила бошлади

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилган. Йўлга радар ва камера ўрнатган тадбиркор ЙҲҚ бузилишини аниқлаганлиги учун қанча ҳақ олиши ҳам маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Фейкларга алданманг: Тошкент кўчаларидаги уч оёқли камералар нималарни кузатмоқда?

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари «E-auksion» савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди. Ушбу қарорга асосан онлайн-аукционлар Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Регламент асосида ташкил этилади, дейилади ЙҲХББ хабарида.

Объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Ҳозирда:

  • Хоразм вилояти, Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Хоразм вилояти, Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
  • Наманган вилояти, Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 1 та интелектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.

ЎҚИНГ: ТАЙЁР ТУРИНГ: энди телефонда тасвирга олинган қоидабузарликлар учун ҳам жарима солинади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!