Рамазон ойи учун Ucell янги хизматлар таклиф этмоқда

  •   DiMaX
  •  1352
  •  21.04.2020 08:46

Рамазон ойи учун Ucell янги хизматлар таклиф этмоқда

Мобил алоқа операторлари кириш бепул қилган сайтларнинг рўйхатини тақдим этганимиздан сўнг ҳам улар ўз абонентларига бошқа имтиёзлар беришган. «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилган, Beeline ҳам шундай йўл тутган. Ucell абонент тўловисиз тарифига ўтиш имконини ва унда бепул тўпламларни тақдим этган...

ЎҚИНГ: Ойлик интернет-тўпламларни 30 апрелгача ярим нархида олиб улгуринг!

Ucell алоқа оператори «DIGITAL INNOVATION TECHNOLGY SYSTEMS» МЧЖ билан ҳамкорликда Рамазон ойи учун хизматларни тақдим этади.

Ушбу хизматга қуйидагилар киради:

Намоз ўқиш вақти – фойдаланувчиларни пойтахтда ёки улар томонидан танланган бошқа ҳудудий марказда намоз ўқиш вақти ҳақида хабардор қилиш учун мўлжалланган хизмат.

Рамазон ойи ҳақида қизиқарли маълумотлар – фойдаланувчиларга Рамазон ойи ҳақида SMS орқали қизиқарли маълумотларни тақдим этувчи сервис.

Рўза тутиш вақтининг бошланиши ва тугаши – Пойтахтда ёки танланган ҳудудий марказда рўза тутиш вақтининг бошланиши ва тугаши ҳақида хабардор қилувчи сервис.

Рамазон учун фойдали маслаҳатлар – Рамазон ойига тааллуқли фойдали маслаҳатларни SMS орқали тақдим этувчи сервис.

Хизматлар ҳақидаги батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали Ucell сайтидан олиш мумкин.

Эслатма: 23.04.2020 дан 30.04.2020 санасигача Рамазон ойи учун хизматлар барча абонентларга ойлик тўловисиз тақдим этилади. 2020 йил 30 апрелдан бошлаб, абонент тўлови автоматик равишда обунаси фаол бўлган барча абонентлардан хизмат шартларига мувофиқ ечилади.

ЎҚИНГ: Ucell умуман тўловсиз тарифига ўтиш имконини ва унда бепул тўпламларни тақдим этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!