Рамкасиз дисплейга эга бўлган илк ўйинбоп смартфон тақдим этилади

Рамкасиз дисплейга эга бўлган илк ўйинбоп смартфон тақдим этилади

Қалин рамкасиз ва камера учун ҳеч қандай тирқиш бўлмаган биринчи ўйинбоп смартфон тез орада сотувга чиқади. 

Маълумотларга кўра, Nubia Red Magic 7 серияси тўлиқ экранли дизайнга эга бўлади, яъни дисплейнинг тепа ва пастки қисмида қалин рамкалар бўлмайди. Бундан ташқари, смартфон экраности селфи камера билан жиҳозланади. Бу дисплейида селфи камера учун ҳеч қандай тирқиш бўлмаслигини англатади. 

Камера бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо рамкалрнинг бўлмаслиги фойдаланувчи ўйин ўйнаётган вақтда унинг қўли тасодифан экранга тегиб кетиши эҳтимолини оширади. Бу эса ўйин вақтида фойдаланувчига ноқулайликлар туғдириши мумкин. 

LetsGoDigital инсайдери маълумотларига кўра, қурилма Snapdragon 8 Gen1 чипи, 18ГБ тезкор хотира, 165 ватт қувватлаш технологияси ҳамда 144Hz янгиланиш частотасида ишловчи OLED дисплейи билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 модели 25 ватт, S22+ ҳамда S22 Ultra моделлари эса 45 ваттда қувват олади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!