Рангли экранга эга биринчи электрон китоб яратилди (видео)

  •   DiMaX
  •  466
  •  25.02.2021 09:55

Рангли экранга эга биринчи электрон китоб яратилди (видео)

Швейцариянинг электрон китоблар ишлаб чиқарувчи PocketBook компанияси InkPad Color — замонавий E-Ink рангли экранлар технологияси қўлланилган 7,8 дюймлик қурилмани тақдим этди. Бу тўғрида Daryo нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: CES 2019: Дунёдаги илк E-Ink дисплей тугмачали хамелеон-клавиатура (+видео)

«Барча гап EInk Nеw Kaleido технологияси асосида яратилган экранда. У Kaleido’нинг биринчи версиясидан ранглар фильтрининг янги қолипи билан ажралиб туради, бу эса тасвирни янада ёрқин бўлишини таъминлайди», — дейилади компания хабарида.

Таъкидланишича, электрон китоб пикселлари сони 468х624 тага тенг 7,8 дюймли дисплейга эга. Оқ-қора режимга ўтказилганида пикселлар сони 404х1872 тани ташкил этади. Аккумулятор сиғими — 2900 мА/соат. Китобнинг ўзи бир марта қувватланиш орқали бир ой давомида ишлай олади, қувватланиш эса USB Type-C порти орқали.

Шунингдек, PocketBook InkPad Color гаджети 1 гигабайт тезкор ва 16 гигабайт ички хотирага эга бўлиб, қўшимча флеш-хотира эвазига унинг сиғимини ошириш мумкин. 225 граммлик қурилма нархи 329 долларни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Сўзлайдиган китоблар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!