Рақамли миграция: Instagram'чилар кўчишмоқда

Рақамли миграция: Instagram'чилар кўчишмоқда

Роскомнадзор Instagram ижтимоий тармоғини Россия ҳудудида 14 мартгача тўлиқ блоклашини айтиб, фойдаланувчиларга ўз медиа маълумотларини сақлаб олиш учун икки кун муҳлат беришини айтган эди. Айни дамда, Instagram фойдаланувчилари, блогерлар, машҳур шахслар ва ҳатто ҳукумат амалдорлари Telegram канал очиб, ўз аудиторияларини Telegram'га ўтишга чақиришмоқда.

Telegram каналлари бўйича статистик маълумотлар улашиб борувчи tgstat.ru хизмати берган маълумотларга таяниб, Telegram Analytics'нинг хабар беришича, Instagram'ни блокировка қилиш режалари эълон қилинганидан бери рус Telegram каналларига 40 миллиондан ортиқ янги обуначилар қўшилган.


"Миллионлаб янги фойдаланувчилар оқими ва ҳар куни ўн минглаб янги каналлар яратилишига қарамай, Telegram ўзини яхши тутмоқда ва барқарор." - дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Instagram'даги фотосуратларни сақлаб олиш учун 48 соат

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!