Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

  •   DiMaX
  •  2602
  •  24.11.2020 17:34

Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Эсингизда бўлса керак, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган. Кейинчалик улар сафига OnePlus ҳам қўшилиб, купертиноликларни калака қилган. Лекин кўп ўтмай...

ЎҚИНГ: Apple’ни калака қилган Xiaomi’нинг ўзи энди смартфон қадоғини ихчамлаштиряпти!

Рақобатчилар-ку, майли, айфонларни масхара қилишга ҳатто ўйинсозлар ҳам қўшилишганига нима дейсиз? Twitter тармоғида turbojedi никли фойдаланувчининг ёзишича, у Call of Duty: Warzone ўйинида iPhone’га шама қилувчи «ҳақиқатга максимал даражада яқин сурат»га дуч келган.

Ушбу ўйин локацияларидан бирида реклама постери акс этган ва ундаги смартфонлар iPhone’ларга жуда ўхшаш. Бундан ташқари, плакатда гаджетнинг экрани диагоналига 5,4 дюймлик эканлиги ёзилган; iPhone 12 mini дисплейи айнан шундай!

Бундан ташқари, ўйинда смартфонларнинг «ишлаб чиқарувчиси» ундаги 24 мегапикселлик камерада f/1.2 диафрагмали панорамали объектив, замонавий оптика, сониясига 480 кадрлик тезликда 6K-видео суратга олиш имконини таклиф этади.

ЎҚИНГ: Huawei флагманидан олганларга iPhone 12 совға қилишяпти!

Лекин энг қизиғи майда шрифт билан ёзилган: «Қувватлаш ускуналари алоҳида сотилади. Дастурий таъминот 2021 йил охирида тақдим этилади. Батареянинг хизмат қилиш муддати фойдаланишга ва конфигурацияга боғлиқ».

Кўриниб турибдики, Call of Duty: Warzone ўйини дастурчилари бу билан янги айфонларнинг қадоқ жамланмасида зарядчик йўқлиги ва бошқа жиҳатларини калака қилишган.

ЎҚИНГ: Apple’ни масхара қилгач, Samsung ўзи ҳам смартфонлар қадоғидан муҳим аксессуарларни олиб қоляпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!