РАСМАН: 11 августда Redmi энг зўр флагманини тақдим этади!

  •   DiMaX
  •  4003
  •  06.08.2020 15:18

РАСМАН: 11 августда Redmi энг зўр флагманини тақдим этади!

«Хитойча Apple» жорий йилнинг 11 августида ўзининг Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition флагманини намойиш қилади. Бу – шу пайтгача турли хабарларда Xiaomi Mi 10 Pro Plus ёки Xiaomi Mi 10s номлари билан атаб келинаётган, кодли номи эса Mi 10 Pro Super Cup бўлган юбилей смартфонидир.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг бу смартфони AnTuTu рейтингини «портлатди»!

Маълум бўлишича, айни шу онлайн маросимда Redmi брендининг ҳам флагман смартфони тақдим этилади. Weibo ижтимоий тармоғидаги Xiaomi расмий саҳифасида эълон қилинган мана бу расмий постер шундан дарак беряпти:

Redmi K30 Extreme Commemorative Edition модели сифатида чиқадиган бу юбилей модели ҳозиргача Redmi K30 Ultra деб аталиб келаётган эди. Унинг аллақачон ишлаб чиқарила бошлагани ҳақида ёзганмиз, яқинда эса унинг «жонли» расмлари ва хусусиятлари Хитойнинг TENAA агентлиги маълумотлар базасида пайдо бўлган.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган iOS 14 ҳамда Android 11’даги зўр функция Xiaomi смартфонларига аллақачон қўшиляпти!

Ҳали тақдимоти бўлиб ўтмасидан туриб, Redmi K30 Extreme Commemorative Edition аллақачон JD.com онлайн савдо майдончасига чиқишга ҳам улгурган:

Куни кеча – 4 августда мазкур бренд Redmi 9 Prime моделини тақдим қилган эди. Компаниянинг Redmi K30 Pro модели эса AnTuTu бенчмаркининг июль ойидаги энг зўр флагманлар рейтингида ҳаттоки энг қиммат Xiaomi Mi 10 Pro флагманини ҳам қувиб ўтиб, кучли учликка кирган.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!