Расман! 64 мегапикселлик Redmi Note 8 Pro ва Note 8 тақдимот санаси маълум қилинди

Расман! 64 мегапикселлик  Redmi Note 8 Pro ва Note 8  тақдимот санаси маълум қилинди

Redmi бренди раҳбари Лю Вейбинг ҳафтани яхши янгиликлар билан давом эттирмоқда: душанба куни у Redmi’нинг биринчи телевизори намойиши санасини, сешанба куни Redmi TV’нинг жонли суратини жойлаб, Redmi Note 7 смартфонлари 20 миллионлик маррани забт этганини эълон қилганди. Бугун эса, Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонлари тақдимот санаси кўрсатилган баннерни тармоққа улашди.

ЎҚИНГ: Redmi TV дўконларга тарқатиш учун тайёр ҳолатда суратга тушди!

Redmi Note 8 и Redmi Note 8 Pro c 64-мегапиксельными камерами представят 29 августа, опубликован первый официальный рендер

Маълум бўлишича, смартфонларни Redmi TV билан бир кунда тақдим қилишади. Redmi Note 8 Pro рендеридан, асосий камера аввал ваъда қилинганидек тўртта датчикдан иборат эканлигини кўриш мумкин. Камеранинг асосий датчиги аниқлиги 64 МПни ташкил қилади. Тахмин қилинишича, смартфонга MediaTek Helio G90T процессори ўрнатилади.

Redmi Note 8 эса учталик камерага эга бўлади – ушбу маълумот иккинчи тизерда кўрсатиб ўтилган.

Redmi Note 8 и Redmi Note 8 Pro c 64-мегапиксельными камерами представят 29 августа, опубликован первый официальный рендер

Эртага ҳам бизни яхши янгиликлар кутиб турибди. Сабаби, компания раҳбари эртага ушбу смартфонларнинг хусусиятларини маълум қилишини айтиб ўтган.

ЎҚИНГ: Нақ 5000 мА/соатлик Redmi 8 ҳам тақдимотга тайёр!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!