РАСМАН: Apple баҳорги тақдимоти санасини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  675
  •  12.03.2019 08:17

РАСМАН: Apple баҳорги тақдимоти санасини эълон қилди!

Кеча – 11 март куни Apple ўзининг анъанавий баҳорги намойишлар табдири санасини расман маълум этди. Кутилганидек, ушбу маросим Калифорния штатидаги Стив Жобс театрида, 25 март санасида ўтказилади.

ЎҚИНГ: Apple раҳбарига Дональд Трамп «янги фамилия тайинлади»! (+«жонли» видео)

Компаниянинг расмий сайтида ушбу намойишнинг узоқ кутилган расмий анонси – «It's showtime» («Томоша вақти келди») ёзуви пайдо бўлди. Бу – Apple’нинг янги iPhone тақдимотига бағишланмаган Apple Park’да бўлиб ўтувчи илк тадбиридир.

Кўпчилик таҳлилчилар таъминича, корпорация унда янги 10 дюймлик iPad, iPad mini 5, AirPods 2, 7-авлод iPod каби гаджетларни, шунингдек, янгиланган дастурий таъминот ва медиа-сервисларини тақдим этади. Кейинги бир неча ой давомида Apple ўз оригинал контентини яратиб, медиа-платформасини шакллантирган.

ЎҚИНГ: Apple энг инновацион компаниялар рейтингида 1-дан 17-ўринга тушиб кетди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!