РАСМАН: Apple бир ярим йилдан бери ҳамма кутаётган гаджетини чиқармайдиган бўлди!

  •   DiMaX
  •  1092
  •  30.03.2019 12:34

РАСМАН: Apple бир ярим йилдан бери ҳамма кутаётган гаджетини чиқармайдиган бўлди!

Купертинолик корпорация 2017 йили – iPhone X ҳамда iPhone 8 смартфонлари билан бирга AirPower симсиз қувватлаш станциясини ҳам намойиш этганди.  Ўшанда Apple бу гаджетини 2018 йили сота бошлашини айтганди, аммо ҳалигача савдога қўймай келаётир. Шундай бўлса-да, ўтган ҳафтада...

ЎҚИНГ: Apple AirPower: австралияликлар янги девайсни «сотиб қўйишди»!

AirPower қурилмаси iPhone, AirPods ва Apple Watch’ларни симсиз қувватлашга мўлжалланган, аммо компания уни ишлаб чиқаришдан воз кечди. Бу ҳақда Apple девайслари ишланмаси бўйича катта вице-президент Дэн Риччио расман хабар берди.

«Узоқ тажрибалар натижасида биз шундай хулосага келдикки, AirPower бизнинг юксак сифат стандартларимизга мос келмайди, шу боисдан мазкур лойиҳани бекор қилдик. Биз ушбу қурилманинг савдога чиқишини кутган истеъмолчилардан узр сўраймиз. Биз симсиз келажакка ишонишда давом этамиз ва симсиз технологияларни ривожлантириш ниятидамиз», – деган Дэн Риччио.

Айтиш керакки, Apple’нинг бошқа бирор гаджети AirPower қадар орзиқиб кутилган эмас, лекин натижада...

ЎҚИНГ: Адашмас башоратчи Apple бу йил чиқарадиган барча гаджетларни маълум қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.