РАСМАН: Apple янги айфонларнинг намойиш кунини айтди!

  •   DiMaX
  •  1688
  •  30.08.2019 13:48

РАСМАН: Apple янги айфонларнинг намойиш кунини айтди!

Стив Жобс асос солган компания ўзининг кузги тақдимот тадбирининг санасини расман маълум қилди. Унда кутилаётган асосий янгиликлар – iPhone XR, iPhone XS ҳамда XS Max давомчилари бўлмиш смартфонлардир.

ЎҚИНГ: Илк бора: iPhone 11’ни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрсатишди!

Apple аллақачон бу тадбири учун журналистларга таклифнома жўнатмоқда. Мазкур маросим 10 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 10:00 да «Стив Жобс театри»да бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирда янги айфонларнинг «электрон юраги» бўлмиш Apple А13 процессори ҳам намойиш этилиши керак. Бундан ташқари, экрани катталаштирилган янги iPad ва iPad Pro планшетлари, 16 дюймлик MacBook Pro ноутбуки ҳамда янги авлод Apple Watch ҳам тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»