РАСМАН: Энг арзон Galaxy M смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/соатлик аккумуляторга эга!

  •   DiMaX
  •  4576
  •  02.01.2019 08:09

РАСМАН: Энг арзон Galaxy M смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Samsung компанияси янги туркумда ҳамёнбоп смартфонлар тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Уларнинг ичида энг арзони Galaxy M10 (SM-M105) моделидир.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Ушбу қурилма ҳақидаги янги тафсилотлар АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида акс этди. Унга кўра, Galaxy M10 смартфони корпусининг узунлиги 155,7, эни эса – 75,8 миллиметрни ташкил этади. Экранининг ўлчами диагоналига 153,2 миллиметр эканлиги қайд этилган, бу эса 6,02 дюймга тенг.

Гаджетнинг аккумулятори 3400 мА/соатлик ток сиғимига эга EB-BA750ABN батареяси эканлиги кўрсатилган. Айтиш керакки, Galaxy A8s моделида ҳам айни шундай «қувват тоши» қўлланган.

ЎҚИНГ: «Тешик» экранли Galaxy A8s савдога чиқди – нархи билан танишинг!

Galaxy M10 арзон смартфони Exynos 7870 процессорига, 3 ГБ тезкор ва 16-32 ГБ ички хотирага эга эканлигини ҳам FCC фош этган. Шунингдек, бу девайсда Wi-Fi ва Bluetooth 4.2 адаптерлари мавжуд бўлиб, у Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.

Ҳамёнбоп модел бўлганлиги учун унда қўшалоқ камера бўлмаслиги табиий. Унинг асосий камераси 13, олд камераси эса 5 мегапикселлик датчикка эга. Бармоқ изи сканери одатдагидек – орқа панелнинг ўртасида жойлашиши кутилмоқда, бироқ бу сенсорнинг Galaxy M10 моделида мавжудлиги ҳали расман тасдиқланммаган.

Миш-мишларга қараганда, Galaxy M10 смартфони Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводида тайёрланади. Мазкур қурилманинг расмий савдоси ҳам асосан Ҳиндистон ва унга қўшни мамлакатларга тўғри келади. Аллақачон дунё бозорига тақдим этилган Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!