РАСМАН: ҳамёнбоп Nokia X5 эртагаёқ тақдим этилади!

  •   DiMaX
  •  2059
  •  17.07.2018 14:58

РАСМАН: ҳамёнбоп Nokia X5 эртагаёқ тақдим этилади!

HMD Global компаниясининг Nokia X5 русумли смартфони тақдимоти шу кунларда жаҳон жамоатчилиги кутаётган воқеалардан биридир. Лекин бу намойиш кечиктирилиши билан боғлиқ машмашалар кўп бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу модел дастлаб Хитойда, Nokia X5 номи билан сотувга чиқарилади, бошқа мамлакат бозорларида эса у Nokia 5.1 Plus деб ном олади. Бу қурилма 11 июлда намойиш этилиши керак эди, аммо тақдимот маросимига икки соатча қолганда, компания жўяли бир сабабни айтмасдан, тадбир номаълум вақтга қолдирилганини эълон қилди. Компания вакиллари ушбу кутилмаган ўзгаришни тадбир ўтказиладиган жой нотўғри танлангани билан изоҳлашган. Лекин мухлисларнинг таъкидлашича, бунга  ўша куни Пекинда қаттиқ жала қуйгани сабаб бўлган.

ЎҚИНГ: Nokia X5 (Nokia 5.1 Plus)нинг расмий анонси нега қолдирилди?

Бугун эса HMD Global компанияси Nokia X5 смартфонининг янги тақдимот санасини Weibo тармоғидаги расмий аккаунти орқали маълум қилди. Унга кўра, бу девайс аввалги режалаштирилган жойида, 18 июль куни расман намойиш этилади.

Nokia X5 ёки Nokia 5.1 Plus’нинг техник хусусиятларига келадиган бўлсак, унинг 5.86 дюймлик экрани томонлари ўзаро 19:9 нисбатида. Дисплейнинг тасвир аниқлиги эса HD+ форматида, яъни пикселлар сиғими 1520х720 бирликка тенг. Бу смартфон максимал 2 ГГц такт частотасида ишловчи саккиз ядроли MediaTek Helio P60 процессори базасида ишлайди.

Смартфоннинг 13 мегапикселли асосий камераси қўш модулга эга, селфи учун эса 8 мегапикселли олд камера ажратилган. Nokia X5 тезкор хотраси 3/4/6 ГБ, доимий хотираси эса 32/64 ГБ вариантларида чиқарилади. Ушбу ҳамёнбоп смартфоннинг «қувват тоши» 3000 мА/соатлик сиғимга эга.

ЎҚИНГ: Nokia X5: MediaTek Helio P60 процессорида ишлайдиган арзон смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!