РАСМАН: Huawei буклама 5G-смартфонини MWC 2019’да кўрсатади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1136
  •  26.01.2019 16:13

РАСМАН: Huawei буклама 5G-смартфонини MWC 2019’да кўрсатади! (+видео)

Хитойлик етакчи смартфонсоз ўзининг буклама смартфонини Mobile World Congress 2019 кўргазмасида намойиш этади. Бу бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида ҳам ишлайдиган қурилмадир.

ЎҚИНГ: Huawei буклама смартфонида қўлланувчи дисплейни BOE «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

XDA Developers ресурсининг ёзишича, бу ҳақда Huawei компанияси Ричард Ю хабар берган. Буни қуйидаги катта ҳажмли видеолавҳада ҳам кўриш мумкин:

Huawei буклама 5G-смартфонининг техник жиҳатлари ва дизайни ҳозирча маълум эмас. аммо унинг куни кеча тақдим этилган Balong 5000 русумли 5G-модемли Kirin 980 процессорига эга бўлишини тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei рекорд даражада тезкор 5G-модем ҳамда 5G-роутер намойиш этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!