Расман: Huawei смартфонлари HongMeng тизимига ўтмасдан, Android’да қолади! Лекин...

  •   DiMaX
  •  932
  •  20.07.2019 12:29

Расман: Huawei смартфонлари HongMeng тизимига ўтмасдан, Android’да қолади! Лекин...

Huawei компанияси ўз қурилмалари учун нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр бўлган HongMeng операцион тизимини тайёрламоқда. Халқаро бозорга унинг Oak OS ёки Ark OS номи билан чиқиши кутилаётган эди, лекин...

ЎҚИНГ: Huawei ўз операцион тизими учун умуман янги ном танлади

Бироқ компания ўз смартфонларига мазкур тизимни ўрнатмайдиган, уларни Android’да қолдирадиган бўлди. Бу тўғрида Huawei катта вице-президенти ҳамда директорлар кенгашининг аъзоси Кэтрин Чен (Catherine Chen) маълум қилган.

Чен хонимнинг баёнотига кўра, HongMeng тизими саноатда қўллашга мўлжалланган. Яъни – маршрутизаторлар, планшетлар, компьютерлар, телевизорлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва ҳатто транспорт воситаларида. Бироқ смартфонларга бу тизим ўрнатилмайди, деяпти компания вакиласи.

Демак, Huawei смартфонлари ўша-ўша Android тизимида қолади. Кэтрин Чен ўз компаниясининг бундан кейин ҳам Google билан ҳамкорликни давом эттиришини таъкидламоқда.

ЎҚИНГ: Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Лекин масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор – мазкур қарор ҳозирча бир томонлама бўлиб турибди. АҚШ президенти Huawei’ни «афв этиш»га ваъда берган бўлса-да, бу борада ҳали бирорта ҳужжат имзолангани йўқ – барчаси фақат сўзда бўляпти. Роппа-роса бир ойдан кейин, яъни 19 август куни эса Трамп белгилаган имтиёзли муддат тугайди, шундан сўнг Америка компаниялари хитойлик ишлаб чиқарувчиларга технология ва бутловчи қисмлар сотиш учун АҚШ ҳукуматининг махсус рухсатини олишлари керак бўлади. Яъни, агар рухсат бўлмаса, Huawei ўз гаджетларини Google сервислари ва операцион тизими билан чиқара олмайди.

Шу бир ой мобайнида Трамп ўз сўзида туриб, ваъдасини ҳужжат тарзида расмийлаштиришига умид қилиш мумкин, холос. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

Таъкидлаш керакки, Трамп қароридан қатъи назар, ҳозиргача чиқарилган Huawei смартфонларида Android тизими ишлайверади. Улардан айримларини эса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei чекинмоқчи эмас: Android 10 Q’гача янгиланувчи Honor смартфонлари расмий рўйхати

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!