РАСМАН: Huawei ва Honor смартфонлари ҳамда планшетларининг Android 10’гача янгиланиш жадвали

  •   DiMaX
  •  1668
  •  30.09.2019 11:49

РАСМАН: Huawei ва Honor смартфонлари ҳамда планшетларининг Android 10’гача янгиланиш жадвали

Samsung қурилмаларига Android 10 базасидаги прошивкалар тарқатилиш вақтини ҳамда уни қабул қилувчи моделларнинг тўлиқ рўйхатини аввалроқ эълон қилган эдик. Энди эса навбат хитойлик техногигантнинг смартфон ва планшетларига келди.

ЎҚИНГ: Samsung энди Huawei’ни масхара қилишга ўтди: нишонда – Mate 30 флагманлари!

Huawei компанияси энг янги – Android 10 операцион тизими асосида ишлаб чиқилган EMUI 10 прошивкасининг ўз мобил қурилмаларига тарқатилиш вақтини расман эълон қилди. Унга кўра, нақ 33 моделдаги Huawei ҳамда Honor брендли смартфонлар ва планшетлар Android 10 талқинигача янгиланади. Афсуски, бу ерда гап барқарор прошивка эмас, балки унинг синов релизлари ҳақида кетяпти.

Компания аллақачон танлаб олинган хоҳловчилар билан – ёпиқ режимда EMUI 10 прошивкаларини тестдан ўтказмоқда. Барча истовчилар учун очиқ тест эса қуйидаги жадвал бўйича ўтказилади:

Демак, октябрнинг ўртасида Huawei P30 туркумидаги қурилмалар эгалари учун очиқ бета-тест бошланади. Mate 20 ҳамда P20 серияларидаги девайслар эса бета-тест жараёнига октябрнинг охирида, Mate 10 туркуми гаджетлари эса – ноябрнинг якунида қўшилади. Nova туркумига келадиган бўлсак, Nova 4e учун прошивка синовлари октябрда, Nova 5 Pro учун – ноябрда бошланади. Honor 20, 20 Pro, V20 ҳамда Magic 2 моделлари соҳиблари октябрда, Honor брендининг қолган қурилмалари эгалари эса – ноябрь ёки декабрда бета-тест жараёнларига қўшила оладилар.

Шунингдек, мазкур рўйхат хитойча прошивкаларга тегишли. Глобал прошивкали Huawei ҳамда Honor қурилмалари учун Android 10 базасидаги EMUI 10 прошивкалари тарқатилиш вақти алоҳида маълум қилинади. Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда хитойлик техногигантнинг глобал талқиндаги айрим смартфонларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Энди энг арзон смартфонларга ҳам Android 10 ўрнатса бўлади!