РАСМАН: Intel’нинг модем бизнесини Apple нақ миллиард долларга сотиб олди

  •   DiMaX
  •  487
  •  26.07.2019 11:24

РАСМАН: Intel’нинг модем бизнесини Apple нақ миллиард долларга сотиб олди

Intel ўзининг модем ишлаб чиқариш бизнесини бир миллиард доллар эвазига купертинолик корпорацияга сотди. Мазкур харид доирасида 2200 нафар ходим, мобил модемлар ишлаб чиқариш жиҳозлари, патентлари ва технологиялари ҳам Apple тасарруфига ўтди.

ЎҚИНГ: Apple билан Qualcomm ўзаро ярашиб, Intel ва Huawei’ни «ўйиндан чиқаришди»

Айтиш керакки, Intel фақат смартфонлар модемлари бизнесини сотди; у компьютерлар, буюмлар интернети қурилмалари, машиналар автопилотлари ва бошқа йўналишларга мўлжалланган модемларни ишлаб чиқаришда давом этиши мумкин.

Apple мазкур келишув туфайли ўзининг симсиз технологиялар доирасидаги патентлари сафини кенгайтириб олди, энди у iPhone’лар учун модемларни ўзи ишлаб чиқариши мумкин. Шу тариқа, купертинолик компания анча маблағни тежаш ва Intel технологиялари шарофати билан 5G тармоғига тезроқ ўтиш имконини қўлга киритди.

Лекин 2020 йили тақдим этиладиган 5G’ни қўллаб-қувватловчи iPhone’ларда ҳали Qualcomm ва бошқа ҳамкорларнинг модемлари қўлланса керак. Зеро, Apple ва Intel ўртасидаги битим 2019 йилнинг тўртинчи чорагида якунига етади, компания ўзининг янги модемини ишлаб чиқишига ҳам бирмунча вақт керак бўлади.

ЎҚИНГ: 12 йиллик барча iPhone’лар нархларини битта рўйхатда таққослаймиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!