РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга тааллуқли?

  •   DiMaX
  •  2306
  •  27.03.2020 15:06

РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга тааллуқли?

Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 176-сон қарори 2-банди, 7-хатбошиси бўйича тушунмовчилик ҳолатлари юзага келмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2 ой давомида интернет ва телефон ўчирилмаслиги ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг бандига расмий изоҳ берди.

ЎҚИНГ: Интернет икки ой текин бўладими? «Ўзбектелеком» аниқлик киритди

Вазирлик ахборотида, жумладан, шундай дейилади:

«Мазкур қарорга кўра, лицензия асосида фаолият юритаётган телекоммуникация операторлари ва провайдерлари, икки ой давомида симли телефон алоқаси (халқаро телефон сўзлашувлардан ва мобил алоқасидан ташқари) ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига симли ва симсиз уланиш хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда абонентлар тармоқдан ўчирилмаслиги таъминланади».

Демак, хулоса:

- интернет бўйича барча провайдерлар мижоз тўлов қилмаса ҳам интернетни ўчириб қўймайди, қарзга ҳисоблаб бораверади;

- телефонда эса фақат симли телефонлар ўчирилмайди, мобил телефон операторларига (Beeline, Mobiuz, Perfectum, Ucell, Uzmobile) бунинг алоқаси йўқ.

Аммо уяли алоқа операторлари кўплаб ахборот ва таълим сайтларига киришни бепул қилиб қўйишган ва биз уларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилганмиз.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлагани, коронавирус ҳақида расмий сайт ишга тушганлиги, коронавирус тўғрисида тармоқларда тарқалган 7 ёлғон, у ҳақида ёлғон маълумот тарқатган юртдошимиз жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!