РАСМАН: iOS 14’гача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди!

  •   DiMaX
  •  1733
  •  23.06.2020 17:32

РАСМАН: iOS 14’гача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди!

22 июнь куни бўлиб ўтган WWDC 2020 тадбири доирасида iOS 14 операцион тизим талқини намойиш этилди. Бундан ташқари, Apple корпорацияси ушбу прошивкани қабул қилувчи қурилмалар рўйхатини ҳам эълон қилди.

ЎҚИНГ: Энг кичик iPhone 12 нақ 128 ГБ хотирали бўлиб, 64 ГБлик iPhone 11 нархида сотилади!

Унга кўра, ўтган йили iOS 13 талқинини ўрнатиб олган барча смартфонлар (ва битта мусиқий плеер) учун ўн тўртинчи авлод операцион тизим ҳам тарқатилади.

Шундай қилиб, уларнинг рўйхати қуйидагича:

  1. iPhone SE (2020)
  2. iPhone 11
  3. iPhone 11 Pro
  4. iPhone 11 Pro Max
  5. iPhone XS
  6. iPhone XS Max
  7. iPhone XR
  8. iPhone X
  9. iPhone 8
  10. iPhone 8 Plus
  11. iPhone 7
  12. iPhone 7 Plus
  13. iPhone 6S
  14. iPhone 6S Plus
  15. iPhone SE
  16. iPod touch (7 Gen)

Айтиш керакки, якуний версиядаги iOS 14 релизи ҳали сентябрда бўлиб ўтади. Юқоридаги рўйхатга кирган қурилмалар эгалари эса кейинги ойданоқ очиқ бета-тестларда уни ўрнатиб олиб, ишлатиб кўришлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Наркобароннинг акаси Apple’ни судга бериб, ўзи атиги 499 доллардан тилла iPhone 11 Pro сотяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.