РАСМАН: Кейинги ҳафтадаёқ чиқаётган Redmi K20 Pro’нинг экрани дактилоскопли ва «бели бақувват»!

  •   DiMaX
  •  2552
  •  08.05.2019 12:40

РАСМАН: Кейинги ҳафтадаёқ чиқаётган Redmi K20 Pro’нинг экрани дактилоскопли ва «бели бақувват»!

Xiaomi компаниясининг Redmi бренди энг зўр Snapdragon 855 процессорли энг арзон флагманни намойиш этишга тайёрланмоқда. Инсайдерлар унинг Redmi X, Redmi 855, Redmi Pro 2 ва ҳатто Redmi Q деб аталишини айтишган, аммо...

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли арзон флагмани Redmi K20 Pro экан! («жонли» расм ва видео)

Корпорация вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) кунда-кунора Weibo ижтимоий тармоғи орқали фанатлар билан мулоқот қилиб туради. Бунда у ҳали тақдим этилмаган Redmi флагмани ҳақида айрим маълумотларни кам-камдан ошкор этиб келаётир.

Жумладан, кеча – 7 май куни Лу Вейбинг ушбу смартфоннинг экранидан олинган скриншотни эълон қилди. Энг қизиғи – унга кўра, Redmi K20 Pro бармоқ изи сканери экраннинг ўзига интеграцияланган экан!

Гап шундаки, ҳали яқиндагина фойдаланувчилар бу смартфонда ушбу хусусият бор-йўқлиги ҳақида сўрашганида, Лю Вейбинг экранга интеграция қилинувчи дактилоскопик датчик қиммат туришини ёзган.

ЎҚИНГ: Redmi 855 тақдимоти эълон қилинди ва у самарадорликда Xiaomi Mi 9’дан устун!

Бундан ташқари, Лу Вейбинг мазкур флагманнинг аккумулятори узоқ вақтга етишидан қониқиш ҳосил қилганини, бу борада у кутилганидан ҳам аъло чиққанини таъкидлаган. Куни кеча «жонли» сурат орқали тасдиқланган маълумотга кўра, унинг аккумулятори 4000 мА/соатлик сиғимга эга. Xiaomi аввал ҳам шунақа «бели бақувват» смартфонлар чиқарган; янгиси кутилганидан ҳам зўр чиққанига қараганда, Redmi K20 Pro моделида қандайдир дастурий оптимизация амалга оширилган бўлса керак.

Эслатиб ўтамиз, Redmi K20 Pro деб номланиши ҳам шу суратдан аниқ бўлган мазкур флагман экрани диагоналига 6,39 дюймлик. Унинг олд камераси корпус ичидан чиқувчи механизмга жойланган, «уч кўзли» бош камерасининг асосий модули эса 48 мегапикселлик.

Янги маълумотларга кўра, компания мазкур қурилмасини 13 май ёки 14 май куни намойиш этиши кутилмоқда. Аллақачон бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!